ЭҲТИЁТ ЧОРАЛАРИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТДА

513 көрілім

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг коронавирусни пандемия деб эълон қилишига боғлиқ Фавқулодда вазият эълон қилганди. Шунга кўра, Туркистон вилоятида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида жамоат хавфсизлиги кучайтирилди. Вилоят марказида барча туристик иншоотлар, ҳордиқ масканлари билан тўйхоналар, боғчалар, театр, кўргазма каби одамлар кўп тўпланадиган масканлар, «Ҳазрати Султон» тарихий-маданий қўриқ-музейи ҳам ўз ишларини вақтинча тўхтатди.

   Шунингдек, спорт, оммавий, оилавий ва хотира тадбирларини ўтказиш вақтинча тўхтатилди. Уни назорат қилиш полиция ходимларига топширилди. Фақат бозорлар, озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар ўз ишини давом эттиради. Шаҳар ҳокими Рашид Аюповнинг таъкидлашича, Фавқулодда вазият  чоғида савдо ўринлари ишлагани билан дезинфекция ва тозалик ишлари кучайтирилади. Шу кунга қадар вилоят ҳудудига келувчилар билан аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига гумондор шахслар рўйхатга олинмади. Лекин, барча хавфсизлик тадбирлари кучайтирилди. Вилоят бўйича хавфли хасталик рўйхатга олинган вазиятда беморларни ётқизиш учун инфекция стационарларда 100 ўрин тайёрланган. Шу инфекцияга ўхшаш беморларни ётқизиб, ташҳисни аниқлаш учун 240 ўринли провизор стационар ўрин тайёрланган. Жами 340 ўрин. Шу ўринда вилоят Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг эпидемиолог шифокори Айсулу Жасузоқованинг фикрини билган эдик.

   – Касалнинг саломатлиги шароитига боғлиқ ёрдамга тайёр заҳира шифокорлар тайёрланган. Шу вақтга қадар тадқиқот натижалари билан маълум бўлганидек коронавируснинг 56 ҳарорат даражасида ва дезинфекция тадбирларидан нобуд бўладиганлиги маълум бўлди. Шу боис, асосий маслаҳатимиз қўлни совун билан тез-тез ювиб, шахсий гигиенага риоя қилган маъқул. Касаллик аломатлари сезилган пайтда ўз вақтида шифокорга мурожаат этиш керак.

   Шаҳар ҳокими Рашид Аюпов кўпчиликнинг кўнглида юрган саволларга жавоб берган эди. Шаҳар раҳбари Фавқулодда вазиятда фақат Туркистон шаҳри эмас, шаҳар атрофидаги аҳоли пунктларига ҳам етарли озиқ-овқат жамғармаси тайёр эканлигини айтди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли учун бозор баҳоси барқарор сақланиб, асоссиз ўсиб кетишига йўл қўйилмайдиганлигини, унга қўшимча жамоат хавфсизлигига бўйсунмаганлар мажбурий тарзда қонун билан жазоланадиганлигини ҳам айтди.

   Шаҳардаги жамоат кўликлардаги хавфсизлик ҳам асосий эътиборда. Шаҳардаги 21 йўналиш бўйича қатнайдиган 270 автобус иш вақтидан кейин тўлиқ зарарсизлантиришдан ўтмоқда.

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы