МАСЖИДЛАРДА ЖУМА ВА БЕШ ВАҚТ НАМОЗ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

527 көрілім

Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман.

   Барча мақтовлар жаҳоннинг Роббиси Аллоҳга муносиб. Одамзоднинг улуғи Муҳаммадга унинг оиласи ва барча саҳобаларига саловотлар билан саломлар бўлғай! 

   Бугунги кунда COVID-19 коронавирус юқумли касаллиги жаҳон жамоатчилигини ташвишлантирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг курраи заминни қамраган юқумли хасталикни пандемия деб эълон қилишига боғлиқ Қозоғистон Республикасининг барча ҳудудида 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб 30 кун Фавқулодда вазият жорий этилади.

   Аллоҳ Таоло одамзод фарзандига: «Ўзингизни ҳалокатга ташламанг», – деб огоҳлантирган. («Бақара» сураси – 195 оят). Ҳаёт –  Аллоҳ Таолонинг берган омонати. Пайғамбаримиз (Унга Аллоҳнинг саловоти ва ҳамду санолар бўлсин) юқумли касалликка боғлиқ: «Бемор киши тани соғ одамга яқинламаслиги керак»,- деган (Буҳорий, Муслим).

   Шунингдек, шариатда «Ўзингга ҳам, ўзгага ҳам зарар келтиришга бўлмайди» деган қоида бор. Ислом дини баъзи тоат- ибодатларни хавфли вазиятларда вақтинча тўхтатишга рухсат беради. Масалан, одамнинг ҳаётига, саломатлигига, мол-мулкига, бола чақаси билан оила-аъзоларига қандайдир зарар келадиган бўлса шариатимиз унинг масжидга келиб беш вақт намозни жамоат билан ўқишини, ҳатто жума намозга иштирокини мажбурламайди. Шу ўринда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг илмий кенгаши элимизда эълон қилинган Фавқулодда вазиятни инобатга олган ҳолда коронавируснинг жамоат орасида тарқалишининг олдини олиш тадбирига боғлиқ қуйидагини баён этади.

   Биринчидан, давлат томонидан элда Фавқулодда вазият эълон қилиниши ва хасталикнинг тарқалиш хавфи юқори бўлишига боғлиқ масжидларда жума намози вақтинча ўқилмайди. Ҳар ким ўз уйида жума намози ўрнига пешин намозини ўтайди.

   Иккинчидан, масжидлар ёпилмайди, беш вақт намозга азон чақирилади, аммо, беш вақт намоз масжидда жамоат билан ўқилмайди. 

   Учинчидан, масжид қошидаги ошхоналарда ўтадиган Худойи оши (қирқи, йили ва бошқа тадбирлар) вақтинча тўхтатилади.

   Тўртинчидан, жаноза намозини фақат яқинлар, қариндошлар, яъни оз гуруҳ билан ўтказган маъқул.

   Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мусулмон аҳлини сабр сақлашга, ўринсиз ваҳима кўтармасликка, аҳолини ҳовлиқтирмасликка ҳамда Аллоҳ Таолога дуо қилишга чорлайди. 

ҚМДБ матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы