Туркистон шаҳри ҳокими Рашид АЮПОВ: «САМАРАЛИ ИШЛАШНИ ТАЛАБ ҚИЛАМАН»

478 көрілім

Туркистон шаҳри ҳокими Р.Аюпов раислигида ўтган ҳафталик мажлисда кун тартибида 4 масала кўрилди. Хусусан, Туркистон шаҳридаги №1 сектордаги бажарилаётган ишлар, хусусий турғун уйлар билан кўп қаватли турғун уйларни газга улаш масалалари, 2020 йилнинг биринчи чорак якуни билан маблағнинг тахминий ўзлаштирилиши, вилоят ҳокимининг протокол топшириқларининг бажарилиши тўғрисида масалалар тингланди.

   Кун тартибидаги дастлабки икки мавзу бўйича инфратузилма ва коммуникациялар бўлими раҳбари Н.Жарасов Туркистон шаҳрининг санитария тозалигини таъминлаш мақсадида №1 секторнинг 14 ҳудудига қарашли кўчаларнинг тозалиги бўйича ўтган шанбаликдаги ишлар баён этилди. Ўша куни шанбаликка 12 техника жалб қилиниб, 267,5 метр куб ахлат чиқарилса, 140 уй «Туркистон – Ёруғ Тозалик» МЧБ билан шартнома тузган, 59 уйга газ тортилса, 24 уй ва 2 идора деворларини тартибга келтиришга огоҳлантириш берилган, жами 643 киши тадбирга жалб этилган.

   Туркистон шаҳрида газ қувури юритилган ҳудуддаги турғун уйларни газ тизимига қўшиш йўналишида бажарилган ишларга тўхталди. Туркистон шаҳри бўйича 2013-2016 йиллари 10518 абонентга табиий газ қувури киритилиб, фойдаланишга берилган. Хусусан, (пахта заводи, ТГЖД, Асанбай масжид ҳудуди, Бекзат кичик тумани ва I-II кичик туманлари). Бугунги кунга ички газ тизимлари юритилиб, табиий газни фойдаланаётган 6950 абонент, яъни истеъмолчилар 70,2 фоизни ташкил этади. Бекзат кичик туманидаги 1 турғун уйга газ киритиш ҳаражати 275 минг тенге, қолган ҳудудларда 85-106, минг тенге оралиғида.  Бир турғун уй тўлиқ газга қўшилиш учун қурол-аслаҳалар билан бирга ҳисоблаганда 400-500 минг тенге оралиғида ҳаражат қилинади. Шаҳар ҳокимлиги томонидан табиий газга қўшиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилиб, шаҳар аҳолисига ташвиқот ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.   Бекзат кичик туманидан 182 абонент «ҚазТрансГазАймақ» ҲЖ 275 минг тенгесини тўламаганлиги оқибатидан қўшилмаётганлиги, І-ІІ кичик туманлардаги кўпқаватли 75 уй бўлса, 51 уйнинг 2503 квартирасига ички монтаж ишлари юритилиб, 24 уйдан 1156 абонент табиий газни фойдаланмоқда. Бўлим томонидан шаҳар аҳолиси билан тарғибот ишлари натижасида пудратчилар билан шартнома тузиб, бажарган ишлар ҳақисини 5-6 ойга тақсимлаб тўлаш мумкинлигини ва газ печларини бир йилга фоизсиз тўлаб олиш тушунтирилди. Ҳужжатлари тайёр уйларга газга улаш ишлари кундаликда юрса, “ҚазТрансГазАймақ» ҲЖ Туркистон ишлаб чиқариш бўлими мутахассислари билан келишилганлигини маълум қилди.

   Шунингдек, йиғилишда ушбу масала бўйича турғун уй муносабатлари ва турғун уй инспекцияси раҳбари А.Асанов, Туркистон шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Т.Дўсалиев қўшимча маълумот берди. 2020 йилнинг биринчи чорак якуни ва маблағнинг тахминий ўзлаштирилиши ҳақида иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари З.Бимбетова ҳамда шаҳар ҳокими девони ташкилий инспектор бўлими раҳбари С.Танирбергенов вилоят ҳокимининг протокол топшириқларининг бажарилиши бўйича маъруза қилди. Шаҳар ҳокими Р.Абадули кун тартибида кўрилган масалалар бўйича топшириқни ўз даражасида бажармаган бўлим раҳбарларига тегишли чора кўрилишини айтди.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы