ТУРКИСТОНДА МИЛЛИЙ НАҚШДАГИ БУТИК-МЕҲМОНХОНА ОЧИЛАДИ

629 көрілім

Бутик – меҳмонхонани қуриш “Туркистон” ИТК” ҲЖ Қозоғистоннинг “BI Group” – инвестициявий-қурилиш холдингининг соҳадош компанияси амалга оширади. Туркистон шаҳрини ривожлантириш бўйича стратегик вазифалар доирасида “Туркистон” ИТК” ҲЖ вилоят марказининг сервис ва меҳмонхона хизматларининг баҳосини тадқиқ қилди. Натижада келажаги зўр, замонавийликка бағишланган лойиҳа сифатида шаҳарнинг тарихий-маданий марказида жойлашадиган “бутик-отель” форматида меҳмонхона қурилади.

   Янги форматдаги меҳмонхона кўлами 2400 квадрат метрни ташкил этадиган қайта жиҳозланган бинода жойлашади. Унда 66 хона бўлади. Лойиҳани амалга ошириш давомида меҳмонхона бизнесидаги халқаро стандартларни раҳбарликка олиш зарур. “Бутик-меҳмонхона” қурилиши лойиҳасини амалга ошириш мақсадида суриштирилган ижтимоий шерикдош инвесторларнинг тегишли тажрибаси билан билими, портфолиоси муҳим бўлди.

   “Умуман, бутик меҳмонхонаси билан оддий меҳмонхона орасидаги ўзгачалик – энг аввало дадил дизайн қарорларида. Интерьер маҳаллий нақшда, тарихий-миллий шунингдек, туристларга ўта қизиқарли қозоқ халқининг анъанавий элементлари билан безатилган бўлади. Шунингдек, шерикдош сифатида элда имидж ва янгилик лойиҳалар қурилишида бой тажрибага эга “BI Group” компаниясини танлаш тўғри қарор ҳисобланади. Йил сайин сони ортиб келаётган ҳожилик мақсадида келувчиларга туристлар оқимини эътиборга олсак, этикали стилда безатиладиган бутик меҳмонхона талабга сазовор бўлади ва янги Туркистоннинг шаънига айланади,-деб таъкидлади. “Туркистон” ИТК” ҲЖ инфратузилма ва туризмни ривожлантириш департаменти директори Баян Каюпова.

   Шунингдек, ҳозирги пайтда халқаро франшизага эга кофейнялар, турли форматдаги тўйхона мажмуаларини бунёд этиш мақсадида шерикдош инвесторлардан таклиф қабулланмоқда.

 Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы