ШАНБАЛИККА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТГАН ФУҚАРОЛАР МУКОФОТЛАНДИ

438 көрілім

Шаҳар ҳокими Р.Аюпов шаҳардаги Ўтирор кичик туманидаги ҳудудда шанбаликка тайёрланган техникалар билан танишди. Сўнгра Рамзлар майдонида бунга қадар ўтган #TurkistanTazaQala ташаббуси доирасида тозалик мавсумига фаол иштирок этган фуқаролар мукофотланди. Хусусан, “Ўтирор”, “Бекзат”, “Ясси”, “Шавгар” ҳамда “Саврон” кичик тумани турғунлари, тадбиркорлар шаҳар ҳокимининг “Алғыс хаты” билан тақдирланди.

Шаҳар раҳбари Рашид Аюпов нутқ сўзлаб, об-ҳавонинг салқин бўлишига қарамасдан ёрдам бериб, шанбаликка фаол иштирок этган турли ёшдаги фуқароларга миннатдорчилигини билдирди. Келажакда давом этадиган шанбаликда кўпчиликка намуна бўлишларига ишонч билдирди. Шунингдек, дарахт ўтқазиш ишларига ҳам фаол иштирок этишга чақирди.

Ҳа, шаҳар ҳокимлигининг ташкилотчилиги билан шаҳар ҳудудида кенг миқёсда умумшаҳар шанбалик ташкил этилди. Бу сафар тозалик ишларига чиққан ёшлар билан шаҳардаги барча муассаса ходимлари, мактаблар ва боғчалар, ўрта махсус таълим даргоҳлари шаҳримиздаги марказий кўчалардан ташқари, ўзларига тасдиқланган ҳудудни тозалаб, йўл ёқасидаги дарахтларни оҳаклаб, шу куни шаҳримиз меҳнат майдонига айланди.

Шаҳримизнинг шу қадар кўркамлашаётганлигини кўриб шаҳар турғунлари дил каломларини изҳор этмоқдалар. Шаҳар ҳокими раҳбарлигида шаҳримизнинг тозалигига эътибор қаратиб, уни биргаликда давом эттираётганлиги албатта қувонарли ҳолат. Айниқса, шаҳарни, даҳа ва мавзеларни кўкаламзорлаштиришга кўпроқ эътибор қаратиб, шунга барча куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз керак. Шунингдек, шаҳардаги давлат муассасалар, мактаблар, ўрта махсус ўқув даргоҳлари ҳамда ҳар бир шаҳар турғунлари ўзларининг атрофларини тозалаб, дарахтларни оҳаклаб, покиза ва тоза тутишга эътибор қаратиб, ҳар ҳафтада шанбалик мунтазам равишда ўтказиладиган бўлди. Дуч келган манзилнинг тозалиги шу ерда истиқомат қиладиган турғунлар маданиятининг қай даражада эканлигидан далолат беради. Шу сабабли, тозалик ишларига лоқайд қарамасдан, ҳар доим масъулиятли бўлайлик, туркистонликлар!

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы