“АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ – ЭТНОСЛАРАРО ВА ДИНЛАРАРО ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ”

479 көрілім

   Йил сайин, ой сайин эмас кун сайин ободонлашаётган шаҳримизнинг равнақига барча соҳа ҳамжиҳат ҳолда тер тўкмоқда. Шуларнинг бири сифатида Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасининг фаолиятини айтиш мумкин. Тайинланганига кўп бўлмаган Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасининг Туркистон вилояти бўйича Бош имоми Еркублан Қарақулов билан суҳбатлашган эдик.

– Вилоят кўламида мўлжалланган қандай режалар бор. Шу ҳақда айтсангиз?

– Режалар кўп. Туркистон вилояти фақат бир вилоят миқёсида эмас туташ туркий олами назаридаги табаррук маскан. Шу боис, бу ерда бажариладиган ҳар бир иш масъулиятли бўлишни тақозо этади. Жаҳон миқёсида обрўси ортиб келяпти десак ортиқчалик қилмайди. Олдинда март ойида ўтади деб режаланган Халқаро Саммит бунинг далили. Ҳақиқатдан вилоят шуҳратини орттиради. Мана шу каби неъматларни ҳис этиб, Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанулининг топшириқлари доирасида асл динимизни тарғиб қилиш, уни амалга оширишни қўлга олмоқдамиз. Режаларни маҳаллий ижроия ҳокимлик органлари билан ҳамкорликда амалга оширамиз. Асосий мақсадимиз – миллатлараро ҳамда динлараро тотувликни мустаҳкамлаш. Бу элимиз тараққиётининг йўналиши бўлиб барчамиз тотув, ҳамкор, барака-бирликда ҳаёт кечишимизнинг кафолати бўла олади. Шу йўлда муносиб ҳисса қўшсак деймиз. Ўтган йили Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси тарихида муҳим йил бўлди. Хусусан, нуфузли 30 йил бўлди. Шунга кўра эл кўламида 30 турли ташаббуслар бўлди. Республика имомларининг тўртинчи қурултойи ўтказилди. Шундай қувончларга боғлиқ бажарадиган ишларимиз бисёр. Ишларимиз бунга қадар 4 турли йўналишда давом этган. Бу йил 7 йўналишга улғайди. Масалан, ахборот ва жамият билан алоқа, мурувват, ўқув-маориф ҳамда кадр тайёргарлиги, кадр бўлими ҳамда диний ўқув-маориф бўлимлари бўлиб келса, энди дин билан анъана, маънавий тарбия, ёт оқим вакилларини диний саводхонлик ишлари йўналишлари қўшилди. Энди биз шу бўйича йил охирига қадар нақд ва тизимли ишлар юритишга куч сарфлаймиз. Шуларнинг ичида маънавий тарбия ҳақида таъкидлаш лозим. Бугунги кунда ҳаводай зарур, керак нарса. Биз ҳаммасига моддий нуқтаи назардан қарамаслигимиз керак. Масалан, Давлат раҳбарининг “Мустақиллик ҳаммасидан ҳам эъзозли” мақоласини ўқисак эл орасида, ташқаридан айтилаётган ер ҳақида, тил ҳақида ўринсиз сўзларнинг барчасига жавоб берган. Мустақилликнинг уч мезони кенг бепоён еримиз, табаррук тилимиз, бирлик ва тотувлигимизнинг ярашиқли деган мулоҳазасини таъкидлади. Энди ушбу неъматларга хизмат қилиш учун энг аввало ўзимиздан бошлашимиз керак. Яъни, саришта тоза бўлишимиз, ахлат ташламаслигимиз, уни ёқиб ҳавони булғамаслигимиз керак. Бундан масала нимадан иборат деган савол туғилади. Масала экологияда эмас, миллий жонкуярликда, масала қонунда эмас, масала онгда, маънавий билимнинг бор қудрати шу ерда. Инсоният жаҳонни қатъий қоида, шартли қонун билан эмас, онг орқали тушуниб теран ҳис этиши шарт. Бугунги жамият шу маънавий тарбияга ўта муҳтож. Буни жамиятга, халққа, ёшларга етказишни мақсад этдик.

– Бугунги жамиятда биз аниқ кўраётган масаламиз, диний секталар ҳисобланади. Вилоят бўйича ёт оқимнинг этагида кетганлар сони аниқми, аниқ бўлса қанча?

– Бу ўта мураккаб ва қийин мавзу ҳисобланади. Бу йил Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси махсус “Диний саводхонлик” бўлимини очган. Ёт оқим этагида кетган фуқаролар билан суҳбат қуриб, уларга анъанавий йўналишда тушунтиришни топширади. Албатта, бу элимиздаги муҳим масала. Сўнг нуқтаи назардан айтсак, буни шу мавзу билан шуғулланадиган органлар билади. Бизда сони бунча деган ахборот бўлмайди. Диний бошқарманинг, ҳокимликнинг теологлари билан бирга шу йўлдагиларга ўзимиз томонидан тарғибот ишларини олиб борамиз. Албатта, кўп вақт меҳнатни, сабр-тоқатни тақозо этади. Бирдан бажарилмайди. Уларнинг ўйини, тушунчасини ўзгартиришга ҳаракат қилиб шуни кутамиз. Ҳар бир вилоят, шаҳар туманларда махсус тезкор гуруҳ қурдик. Натижаси ва якуни йил охирида айтилади.

   – Суҳбатингиз учун раҳмат.

Умитбек БАҒДАТ,

“Туркистон”. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы