АЖДОДЛАР АНЪАНАСИНИ АРДОҚЛАБ

348 көрілім

   Кузнинг салқин қуёшли куни… Айнан шу кун кексалар байрами эди. Архивнинг ҳар куни қайнаб ётадиган қизғин иш кунида идора ходимлари тинимсиз меҳнат билан банд. Тўсатдан тушга яқин эшикни оҳиста очиб кекса киши кириб келди. Суриштирсак нафақа ёшидаги эмас, кекса инсон. Синчикласак, ёпирай, элга ҳурматли фуқаро, шаҳримизнинг, вилоятимизнинг фахрий фуқароси, Улуғ Ватан уруши фахрийси, заҳматкаш устоз Абжаппар Дайрабайули отамиз билан невараси Ербўлжан экан. Бобосини ҳурматлаган бу йигитнинг мақсади нуроний оқсоқолни байрам билан муборакбод этиб, кўнгли тусаган жойига олиб бориш мақсади бўлган экан.

Оқсоқолнинг дастлабки тилаги архивга ташриф эканлигидан хабар топган жамоанинг қувончида чек бўлмади. Кексалар эл хазинаси. Кекса бўлса ёзиб қўйилган ёзув билан баравар, дегандек бобомизнинг бир пайтлари элнинг кечган куни ўкинч билан ўтган кунлари, элимизнинг синовли кунлари бўлганини келаси авлодга етказиш мақсадида ташрифини айтиб, ўтган ҳаёт йўлининг эсдаликларининг шоҳиди, эли учун ўт кечган кунларнинг шоҳиди, элининг кўрсатган ҳурмати ва бошқа тарихий аҳамияти бор қадрияти ўзгача ҳужжатларни олиб келган экан. Фахрий ҳар бир медал, ҳужжатни, фахрий ёрлиқларини қайси куни кимдан олганини айтиб берди. Оловли йиллар ёдгорлигини кўзига ёш олиб айтганда, ҳаяжонланмаган қалб қолмади. Оқсоқолнинг нуроний юзидан мисли осон кечмаган тақдир ва синови мўл ҳаётнинг ҳар бир куни ўз ифодасини топгандек эди. Ибратли устоз ҳаёт эсдаликлари, тажрибалари билан ўртоқлашди.

Абжаппар Дайрабайулини Туркистон жамоатчилиги халқ таълим тизими соҳаси илғори, фронтчи, фахрий оқсоқол, устоз, вилоятимизнинг фахрий фуқароси сифатида яхши билади. Абжаппар Дайрабайули 1927 йили Шалбаев Дайрабай билан Улжан онамиз оиласида Сирдарё ўзани бўйида Тартўғай ҳудудида дунёга келган. 1932 йилги очарчиликдан сўнг ота-онадан етим қолган ёш боланинг ҳаёти Туркистондаги №3 болалар уйида кечди. Элдаги улкан очарчиликдан сўнг амакиси Бимеш уни болалар уйидан олиб кетади.

Юк салмоғини нор кўтаради деганларидек Абжаппар Дайрабайулига бир Аллоҳнинг амри билан вақт ва тақдир ҳукмида ёруғ кун билан нурли ҳаёт ҳадя этиш билан бирга оғир синов ва меҳнатни қўша битган экан. Дастлаб меҳнат фаолиятини 1943 йили темирйўл алоқа бўлимида бошлаб ўша йили август ойида маъшум уруш давом этаётганда урушга отланган йигит эл номусини ҳимоя қилиб қўлига қурол олди. Брянск – Унеча – Гомель – Калинковичи – Созар, Коростен- Ровно-Ковель орқали Польша заминида Хельм-Раявец-Люблин шаҳарларида бўлиб, Люблинда фашистларнинг концлагерда 1,5 млн асирларни печга ёққан зулмини кўрганини айтганда жон халқумга келади.

Белорус фронтида ҳаёт-момот жангларни хўрсиниб хотирлайди. Брянск шаҳрининг темирйўл тармоғи алоқа тизимини мураккаб таъмирлашдан ўтказиш ишига иштирок этган.

Урушдан сўнг элга қайтган у Туркистон Педагогика билим юртини тамомлаб, Алматидаги чет тиллар олийгоҳининг немис тили факультетини битириб келгач, устозлик фаолиятини Ал-Форобий номидаги ўрта мактабда бошлаган. Шу йиллари Фатима Махфир қизи онамиз билан танишиб оила қурган. 1953 йили таълим бўлими мудири бўлди, сўнгра 30 йил чамаси Ж.Жабаев ўрта мактабида директор хизматини бажариб, мактаб тарихида қатор ижобий ўзгаришларга эришган. Фатима онамиз иккаласи 2 ўғил, 3 қиз тарбиялаб, вояга етказган. 1992 йили нафақага чиққан фахрий отамиз иқтидор қобилиятини жамоат ишларига сафарбар этди. 23 йил шаҳар фахрийлар кенгаши раиси бўлиб ишлади. Туркистон шаҳар кенгаши ижроия комитетининг 3 чақириқ депутати бўлган. Икки марта «Улуғ Ватан уруши» ордени, «Ерен еңбегі үшін» шунингдек қатор медал ва мақтов қоғозлари билан мукофотланган. Маориф вазирлигининг вилоят грамоталари билан тақдирланиб, КСРИ ва Қозоғистон КСР маориф иши илғор ходими унвонига ноил бўлган. «Астана» 10 йиллик медали, вилоят ҳокимининг бир неча ҳурмат грамоталари билан тақдирланган. ЖҚВ Халқлар дўстлиги кичик Ассамблеяси аъзоси, шаҳар маслаҳати депутати бўлиб сайланган. 2007 йили вилоят маслаҳати депутатларининг ҳурмат грамотаси билан бир неча марта мукофотланди. ҚР Марказий фахрийлар ташкилоти кенгаши раиси М.Сағадиевнинг фахрий ёрлиғи билан икки марта мукофотланган.

Оқсоқол элига, Туркистон фарзанди бўлганлигидан чексиз миннатдор. Элим деб нара тортган нор шахснинг ёш авлодга, элимизнинг равнақига бўлган ишончи юксак. Қийин кунларнинг ортда қолганига чексиз шукроналар айтади. Боболар қаҳрамонлигини мангу эсда сақлаб номини қадрлайлик. Ёшларимиз онгига осойишта ҳаётга етиш учун ота-боболари қанчалик қийин йўллардан ўтганини айтиб, онгига сингдирайлик. Ербўлдай ота йўлини давом эттирган, исмини қадрлаган невара-эвараларимиз кўп бўлса боболар номи унутилмайди. Фахрийнинг барча ҳужжатлари расмийлаштирилиб, скайнерланиб, архивга қабулланди.

Туркистон жамоатчилиги, асл авлод фарзандлари ота-боболаримизнинг улуғ номларини улуғлаб, уларнинг ҳужжатлари, хотираси йўқолиб кетишига йўл қўймайлик. Улуғ Ватан уруши,  фронт орти фахрийларининг ҳужжатларини архивга ўтказиб, фарзандлик бурчимизни адо этишга даъват этаман.

Майра КЕНЖЕБЕКОВА,
«Туркистон шаҳар давлат архиви»
коммунал давлат идораси ходими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы