ИШ СИФАТИГА ТУРҒУНЛАР ҲАМ МАСЪУЛ

400 көрілім

Бийлик ва халқ орасидаги ошкораликни таъминлаш учун Туркистон шаҳрининг ҳокими Рашид Аюпов “Очиқ ҳокимлик” концепциясини тавсия этган. Энди “Nur Otan” партияси Туркистон шаҳар филиалининг раиси сифатида партия ва халқ орасини яқинлаштиришни қўлга олмоқда. Мақсадли мулоҳазасини амалга ошириш учун етакчи партиянинг шаҳримиздаги “Open Space” намунасидаги қабуллаш идорасида учрашув бўлиб ўтди.

   Яқин кунларда шаҳар ҳудудидаги давлат ишончли хизматлар бўйича камчиликларни аниқлаб, аслига келтириш бўйича мулоҳазаларини билдирадиган мобилли гуруҳ иш олиб борадиган бўлди. Рашид Абадули назорат гуруҳига аъзо бўлишга ният билдирган турғунларга махсус ҳужжат бериладиганлигини таъкидлади. Режага мувофиқ ҳар ҳафтадаги учрашувда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўналишидаги муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

   “Халқнинг партияси бўлиш йўлида назорат гуруҳини қуришни мақсад этдик. Ҳар бирингиз билан мулоҳаза юритиб, ўз ихтиёрларингиз билан шаҳарнинг чирой очишига, ҳар бир ишнинг сифатли амалга ошишига сабаб бўласизлар деб ўйлайман. Барча амалга оширилаётган вазифалар сизлар учун. Шу сабабли, дуч келган ихтиёрингизни талабга мувофиқ бўлса тавсия этишга имкониятингиз бор”,- деди шаҳар раҳбари.

   Мониторинг гуруҳ аъзолари 7 йўналиш бўйича текшириш ишларини юрита олади. Агар ноқонуний ишлар ўрин олса танқид қилиб, тартибга келтириш ҳуқуқига эга. Ушбу йўналишлар: таълим, йўл, инфратузилма, қурилиш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, тадбиркорлик, ижтимоий соҳалар.

 Нуртас МУХТАРули.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы