МАСЪУЛИЯТ ЮКИ ОРТМОҚДА

507 көрілім

Шаҳримиз вилоят маркази мақомига эга бўлгандан буён ҳар бир соҳада масъулият юки ортаётгани маълум. Шу жумладан ветеринария хизмат соҳасининг ҳам бажараётган хизмати ҳам кўламдор. Бугунги мақоламизнинг қаҳрамони “Туркистон шаҳар ветеринария хизмати” ДКИ директори Уалихан Баимбетов бўлади.

   – Уалихан Абибуллаули, аввало вилоят маркази мақомига эга бўлган шаҳримиздаги ветеринария соҳасининг иш фаолияти ҳақида тўхталсангиз?

   – Бугунда ҳар соҳада масъулият юки ортаётганлиги ҳақиқат. Шу жумладан бизнинг ветеринария хизматида ҳам. Аслида биз “Дайди итлар билан мушукларни овлашни ва бартараф этишни ташкиллаштириш, жониворларнинг эпизоотия касалликларига қарши ветеринария чора-тадбирларини ўтказиш”, “Касал ҳайвонларни санитария сўйилишини ташкиллаштириш”, “Жониворларнинг энзоотия касалликлари бўйича ветеринария чора-тадбирларини ўтказиш”, “Қишлоқ хўжалиги жониворларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни ўтказиш” каби кўламли ишларни амалга ошириб келмоқдамиз. Қозоғистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида” Қонунномасини раҳбарликка олиб иш юритмоқда ҳамда Қозоғистон Республикасининг “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида” кодексига мувофиқ, маъмурий иш юритишни амалга ошириш асосий вазифамиз бўлиб ҳисобланади.

   – Аҳоли томонидан кўчамизда дайди итлар билан мушуклар тобора кўпайиб бормоқда деган саволларни тез-тез эшитамиз. Бунга қарши қандай ишлар олиб борилмоқда?

   – Ҳа, саволингиз ўринли. Бугунда муҳим масаланинг бири дайди итлар ва мушукларнинг турғунларга хавфи ташвишга солмоқда. Бунга қарши бизнинг идорамиз томонидан ўз савиясида иш олиб борилмоқда. Хусусан, Туркистон шаҳри қишлоқ хўжалиги бошқармасидан 2020 йили 11 280 100 минг тенге ўзлаштирилиб, 6 963 бош эгасиз дайди ит, мушук овланиб бартараф этилиши режалаштирилиб тасдиқланди. 2020 йили тасдиқланган режага мувофиқ, 2020 йилнинг бошидан 6 ойда 2042 бош дайди ит, мушук овланиб бартараф этилди. ДКИ-дан ит мушукларни овлаб бартараф этиш ишларига 2 бригада ташкил этилиб, бугунда ишлар қизғин олиб борилмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда дайди ит, мушукларни овлаб бартараф этиш тўғрисидаги маълумот бўйича 2019 йили 6 333 бош ит, мушук овланса, 2020 йил бошидан барчаси 2042 бош дайди ит, мушук овланиб бартараф этилди. Бу кўрсаткич 2019 йил билан таққослаганда 2020 йил бошидан 4 921 бош ит, мушук кам овланиб бартараф этилган.

   – Ушбу масала бўйича турғунлардан тез-тез мурожаат этиладими, азият чеккан фуқаролар тўғрисида айтсангиз?

   – Ҳозир ёз ойи, шу сабабли ишимиз қизадиган палла. Мурожаатлар асосида кўчамизда дайди итлар кўпайиб кетди, шунга қарши бир чора кўрсангизлар деб шикоятланди. Шаҳар бўйича ит-мушуклардан жароҳат олган кишилар тўғрисида маълумотга суян-сак, 2019 йили 6 ойда 333 одам азият чеккан. 2020 йилнинг бошидан 6 ойда 240 киши азият чеккан. Бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 93-га камайган.

   – Туркистон шаҳрида қанча уй жонивори бор, уларни шаҳарда кутиб парваришлашга эътибор қаратилмоқдами?

   – ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги статистика қўмитасининг “қишлоқ, ўрмон, овчилик ва балиқчилик статистикасининг маълумоти бўйича Туркистон шаҳрида бугунда аниқ 5940 бош қорамол, 11650 бош майда мол (қўй-эчки), 2332 бош йилқи, 21653 бош парранда, 1038 бош туя рўйхатга олинган. Умуман, шаҳар турғунларининг мол парваришлаши бўйича аниқ қоида рўйхатдан ўтмаган. У ҳар бир турғуннинг қанча мол боқиши  ўз ихтиёрида. Фақат, санитария талабларини бажариш зарур. Бунинг учун мол қўраларини тоза тутиши, мунтазам равишда дезинфекция ишларини бажариши лозим. Умуман, қўшнилардан ҳеч қандай шикоят тушмаса, шаҳар турғунларининг мол боқишига тўлиқ ҳуқуқи бор.

   – Шаҳар ичкарисида уйлар яқин жойлашган, шунингдек мол боқишда маълум бир қоидага мувофиқ профилактика ишлари олиб бориладими?

   – Туркистон вилоятининг ҚХБ раҳбари Н.Бадирақовнинг 06.11.2019 йилги №198 сонли буйруғи асосида, тасдиқланган 2020 йилги режага мувофиқ, жониворларнинг жуда хавфли касалликларининг профилактикаси бўйича 12 касаллик турига қарши 2020 йил бошидан 6 ойда ЙҚМ-58 529 бош, майда мол – 86 313 бош, йилқи – 2 193 бош, туя – 2778 бош, ит – 35 788 бош, мушук -558 бош, қишлоқ хўжалиги жониворларига даволаш ишлари билан 2 касаллик турига аллергия текширишлари юритилди. Серология текширишлари бўйича Туркистон вилоятининг ҚХБ раҳбари Н.Бадирақовнинг 05.02.2020 йилги №30-буйруғига асосида тасдиқланган 2020 йилги биринчи ярим йиллик режага мувофиқ, жониворларнинг жуда хавфли касалликларининг диагностикаси бўйича 6 ойда 10 479 бош йирик қора мол, 15 450 бош майда мол, 386 бош туя мол, 26 бош йилқи, 130 бош ит бруцеллез касаллигига текширилди.

   – Умуман турғунларга дайди итлар билан уй жониворлари уй шароитида парваришлашида нимага эътибор қаратиши лозим?

   – Шаҳар турғунларига огоҳлантирадиган ҳоллар, итларини уй назоратида ушлаб, атрофга таъсирини текказмаслигини сўрайман. Уй жониворларини парваришлашда эса дезинфекция талабларига эътибор қаратиши зарур. Бу қоидалар асосан вилоят марказининг ҳар бир турғунидан талаб этиладиганлиги маълум. Молларни мол сўйиш майдонларида ветеринария шифокорининг назоратида сўйдириб, чиқиндилари махсус полигонларга олиб борилиши керак. Уйда тўсатдан ўлган молни мажбурий равишда мол шифокорлик лабораториясида текширишдан ўтгандан кейингина фойдаланишга маслаҳат берар эдим.

   – Суҳбатингиз учун ташаккур!

Райимжон АЛИБОЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы