ЗАФАРЛИ ВА ОМАДЛИ КУНЛАРИМИЗ КЎП БЎЛСИН

628 көрілім

Мамлакатимизда оммавий спорт тараққиётига барча шароит яратилган. Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, жуда кўплаб спорт иншоотлари бунёд этилди. Шу боис, бўлса керак мамлакатимизнинг мавқеини оширадиган спортга ихлосманд ватандошларимизнинг сафи йил оша кўпаймоқда. Шу нуқтаи назардан олганда кўҳна шаҳримизда спорт иншоотлари қурилиб, эл манфаатига фойдаланишга берилди.

   Ҳар йили август ойининг 3 якшанбасида спорт куни нишонланади. Жорий йилги спорт байрамини айтгуликдек ютуқлар билан қарши ололмадик. Бунга жаҳонни қамраган коронавирус офати сабаб бўлди. Шу офат туфайли спортнинг халқаро турнирлари, саралаш мусобақаларининг ҳаммаси вақтинча тўхтатилди. Аммо, спортчилар машқни тўхтатгани йўқ. Спорт куни арафасида карантинга қарамасдан масофадан ишлаётган шаҳримиздаги спорт мактаблари билан иншоотларининг фаолияти ҳақида баён этишни маъқул кўрдик. Шаҳар ҳокимлиги спортни ривожлантириш бўлими (бўлим раҳбари Қуатбек Айдарбеков)  маълумотига  суянсак Туркистон шаҳрида 194 спорт иншоотлари, хусусан, 2 ўйингоҳ, 5 спорт мажмуаси, 133 спорт майдонлари, 7 теннис корти, 4 сузиш бассейни, 43 спорт заллари бор. Унда юртдошларимиз спортнинг 12 тури билан шуғулланади, хусусан, волейбол, бокс, таэквондо, тўққиз қумалоқ, баскетбол, қозоқча кураш, самбо, стол тенниси, футбол, енгил атлетика, дзюдо, эркин кураш каби спорт турлари, 5 болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мавжуд. Ушбу спорт даргоҳларида спортнинг 12 туридан 56 мураббий, 2196 шогирдлари билан машғулот юритишади.

   2017 йилнинг сентябридан бошлаб давлат хусусий ҳамкорлиги (ДХХ) доирасида уч йилга 140581 минг тенге кўламида «Тарлан қаҳрамонлари» МЧБ сервис хизмат кўрсатиш шартномаси тузилиб, 350 ўқувчи спорт билан шуғулланади. Натижада, 34 янги иш ўрни очилди. Шунингдек, 2018 йили апрелдан бошлаб «ССК Астана» МЧБ тадбиркорлик ҳисобидан давлат хусусий ҳамкорлик йўналиши доирасида 5 йилга 2510 72 минг тенге кўламида шартнома тузилди. Бу ерда ҳозир 432 ўқувчига 29 мураббий дарс ўтади. 2020 йилдан бошлаб икки давлат –  хусусий ҳамкорлик доирасида «Береке, Қайрат спорт клуби билан спорт мактаби очилиб, 7-18 ёшдаги спортчилар сони 507 болага кўпайди.

   1999 йилги 2 декабрдаги «Қозоғистон Республикасидаги Оммавий спортни ривожлантиришга бағишланган давлат дастури тўғрисида» №3276 ҚР Президентининг Фармонига мувофиқ ўсмирларни соғлом турмуш тарзига тарбиялаш, спорт ва жисмоний тарбия билан доимий шуғулланиш мақсадида Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон шаҳрининг 1500 йиллик юбилейи арафасида Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Б.Сапарбаевнинг 1999 йилги 24 декабрдаги №220 қарори билан Туркистон шаҳрида олимпиада заҳирасини тайёрлайдиган болалар ва ўсмирлар мажмуаси ихтисослаштирилган спорт мактаби очилди. Унга Кентов шаҳри ва Туркистон шаҳрига яқин жойлашган қишлоқлар қўшилди. Айни пайтда мактабда (мактаб директори Даурен Танирбергенов) 8 спорт тури 7 бўлим доимий равишда ишлайди. Улар бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, грек рим кураши, қозоқча кураш, самбо, тўққиз қумалоқдир. Шунингдек, мактабда жами 106 ходим – 53 мураббий, 26 маъмурият ходимлари, 27 хўжалик ходимлари ишлайди. Улардан 4 нафари ҚР-да хизмат кўрсатган мураббийлар 942 бола рўйхати бўйича, 312 бола қўшимча гуруҳда. Спортчилар спортнинг 8 тури билан доимий равишда шуғулланмоқда. Уларнинг орасида 5 халқаро даражадаги спорт устаси, 56 ҚР спорт устаси бор.

   Бугунги кунда мазкур спорт мактаби Туркистон вилояти ҳокимлигининг №245 қарорига кўра 2018 йилнинг 22 августидан бошлаб «Туркистон вилоят Абдисалан Нурмаханов номидаги олимпиада заҳирасининг ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, давлат коммунал корхонаси бўлиб аталади.

   Сўнгги йиллари Туркистонда сув спорти ривожланмоқда. Туркистонда сув спорт мажмуасининг очилиши бунинг асосий сабабидир. 2004 йили Туркистон сув спорт мажмуаси қурилиши якунлангач «Жанубий Қозоғистон» вилоятининг Абдисалан Нурмаханов номидаги олимпиада заҳирасининг болалар ва ўсмирлар спорт мактаби коммунал давлат идораси» балансига ўтказилиб, номи ўзгарди. Туркистон вилояти ҳокимлигининг №267 27.11.2019 йилги қарори билан  алоҳида Туркистон вилояти ва жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг «Марказий сув спорт мажмуаси» давлат коммунал корхонаси қурилди.

   Айни пайтда мажмуада  (раҳбари Ғалимжан Худияров) сувда сузиш спорт турларидан машғулотлар ўтказмоқда. Сув спорт мажмуасининг, ер майдони 1.1895 га, иншоотнинг ялпи майдони 1785,37 метр квадрат, иншоотнинг фойдали ҳажми  1850, метр квадрат, бассейн ваннасининг узунлиги 25,00 м эни 11 м., ваннанинг чуқурлиги, 1,80 дан 2.00 м., сузиш 4 йўлаги бор.

   «Марказий сув-спорт мажмуаси» давлат коммунал корхоналари 9 гуруҳ ёшлар ва ўсмирлар (117 ўқувчи) сувда сузишдан ҳар бир гуруҳда 13-14 боладан машқ қилади. Бугунда спортчиларимиз вилоят, республика даражасида мусобақаларда  совринли ўринлардан кўринмоқда. Хусусан, Мадияр, Сейдилла, Бағдаулет Абдураимов, Жамшит Ирсметов сузишдан биринчилардан бўлиб  юқори чўққилардан кўринди.

   Умуман олганда, кўҳна ҳудуднинг спорти йилдан-йилга ривожланиб келмоқда. Вилоят маркази мақомига эга бўлгандан буён шаҳарда янги спорт иншоотлари солинмоқда. Худо хоҳласа, ушбу спорт иншоотларидан келажакда вилоят, республика, Халқаро рақобатли мусобақаларда юқори пағонадан кўринадиган спортчилар чиқади деб ишонамиз. Спортчиларимиз эса бугуннинг асосий талаби фавқулодда вазият жорий этилган муддатда масофадан ўқиб, спорт ҳолатини сақлаши керак. Бу эса келажакда замин бўлиши аниқ. Байрамларингиз муборак, ҳурматли спорт фахрийлари билан спортчилар!

Райимжон АЛИБОЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы