ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА ИСТИРОҲАТ БОҒЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

469 көрілім

Вилоят марказида ҳордиқ чиқариб дам олишга мўлжалланган масканлар кўпаймоқда. Ўтган йили «Арбат» майдони, «Гулдер», «Женис», истироҳат боғлари эл манфаати учун фойдаланишга берилди. Хусусан, қаровсиз ҳудуддан чиройли арбатга айланган, шунингдек замонавий келбатга қайта ўзгарган жойлар ҳам бор.

   Бу йил оила, қариндош дўстлар билан сайр қилишга мўлжалланган боғларнинг қурилиши ва ободонлаштириш ишлари жадал юритилмоқда. Темирйўл вокзали билан пиёдалар юрадиган ўтиш жойидаги, Н.Назарбаев билан Н.Тўреқулов кўчаси бўйидаги ҳиёбон, Алмати, Нур-Султан майдонлари, Қазибек би кўчаси бўйида ҳокимлик тадбиркорлик марказ ҳудудида дендро боғ билан аттракционлар, истироҳат боғи қурилиши давом этмоқда. Темирйўл вокзали олдидаги ҳамда

   Н.Назарбаев ҳиёбони ишлари бугунда якунланиш арафасида. Яхлит лойиҳа шаҳарга келувчи меҳмонлар учун ўзгача ҳордиқ ўрни бўлади. Бунинг сабаби, сувни майда заррача ҳолида сочадиган фаввора жойлаштирилган. Келувчилар арка остидан ўтганда мўътадил салқин хушҳаво бахш этиб куннинг ҳароратидан ҳимоя қилади. Шунингдек, атрофида турли рангдаги ёруғлик чироқлари ёқилади.

   Тарихга сафар қилиш имконияти бўлиши учун шаҳримизда Маҳмуд Қошғарийнинг кўҳна туркийлар оламининг харитаси тасвирланган ҳиёбон ҳам турғунлар қувончига сазовор. Шаҳарни бир намунада тараққий эттириш учун фақат шаҳар қурилиши билан кўкаламзорлаштириш эмас, тарихий-маданий йўналишни қатор амалга ошириш қўлга олинган. Ушбу харитада Ясси шаҳри ҳам бор. Қурилишига ағилай тоши фойдаланилган маскан гулзорлар билан файзли. Бир ой ичида бунёд этилган оммабоп масканда кечаси чирой бахш этадиган ёғдулар ҳам ўрнатилган.

   Марказий бозор бўйидаги ер ости тунели олдидан солинган ҳиёбонда ёруғ шамли аркалар, яшил майдон, пиёдалар йўлаги, ўриндиқлар ва қўршовлар қўйилган. Икки четида жойлашган кичик тадбиркорлик иншоотлари савлати яхлит тартибга келтирилмоқда. Учоқ майдонининг Ландшафти ҳудудининг умумий майдони 4,2 га ни ташкил этади. Бу ерда узунлиги 2800 квадрат метрдан иборат «Туркистон» ёзуви бор оқ тошдан логотип жойлаштирилган. 5892 дона спирея, яшил қўршов, жасмин, айва, барбарис каби бутоқли ўсимликлар бор. 1451 дона декоратив кўчатлари:  сирен, ива, чинор, арча, қарағай ва бошқалар экилган. 39 минг квадрат метр газон, ёруғлантириш шамлари ва 2700 квадрат метр пиёдалар йўлаги қурилган. Бу жой айниқса юқоридан қараганда алоҳида кўриниш бахш этади. «Парасат» истироҳат боғи сунъий кўл билан бирга пиёдалар кўпири бор янгиланган боққа айланади. Шунингдек, тош ариқ орқали яшил майдонга сув берилиб ҳавонинг мўътадиллиги сақланади.

Пальма ҳиёбони –  Байбурт ва С.Хўжанов кўчалари оралиғида амалга ошган ҳордиқ ўрни пальмалар билан файзли. Туркистонда илк марта экилган пальма Туркиянинг Истанбул шаҳридан ҳомийлар ҳиммати билан келтирилган. Маъмурий тадбиркорлик марказида дендро истироҳат боғи қурилиши давом этмоқда. Умумий майдони 27 гектарни ташкил этадиган истироҳат боғида ҳордиқ, амфитеатр, миллий намунадаги фаввора ва яшил белбоғлар бўлади. Ҳордиқ маскани қурилиши  шу йилнинг поёнида якунланади, деб режаланган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы