МАҚТААРАЛДА БАНК КАРТОЧКАЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ

512 көрілім

Сув тошқинидан зарар кўрган 6128 нафар фуқарога Ҳукумат захираси ҳисобидан 100 минг тенгедан товон тўланиши учун “Халық” банк карточкалари берила бошлади. Бунинг учун Мирзакентдаги “Гулсара” тўйхонаси, “Нұрбөбек” болалар боғчаси, А. Пушкин номидаги ўрта мактаб ҳамда Атакентдаги эвакуация пунктларида ходимлар ишлашмоқда. 

Россиялик меценат А. Усмоновнинг жамғармасидан 5202 оиланинг ҳар бири учун 1000 АҚШ долларидан ёрдам ҳам шу карточкаларга тушади. Буни Туркистон вилоят молия ва давлат активлари бошқармаси раҳбари А. Тасибаев маълум қилди.

Унинг айтишича, Ҳукуматдан ажратилган 100 минг тенге сув босган 5та аҳоли манзилидаги 846 оиланинг 6128 фуқаросига берилса, А. Усмонов жамғармасидан бўлинадиган 5202000 АҚШ доллари 5та аҳоли манзилидан ташқари эвакуация қилинган Мирзакент, Ақжўл, Т. Жайлибаев, Жантақсай, Арайли, Нурли тан, Нурли жўл, Шуғила каби аҳоли манзилларида истиқомат қилувчи 5202 оилага тақсимланади.

Мақола “Жанубий Қозоғистон” газетасининг расмий сайтидан олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы