СУВ МИНОРАЛАРИ – МУАММО ЕЧИМИДИР

801 көрілім

Доимий жамоатчи обуначимиз, мамлакатимизнинг Жанубий вилоятларидаги  (Қизилўрда, Жамбил, Туркистон) деҳқон хўжаликлари, ташкилотлар учун ер ости сувларини  замонавий қудратли  техник воситалар ёрдамида юқорига чиқариб, халқ хўжалиги манфаатларига хизмат эттиришдек масъулиятли вазифаларга раҳбарлик қилаётган «Туркистон-насос» МЧБ  раҳбари, Халқаро миқёсдаги соҳа пешқадами ордени, «Халқ ҳурмати» медали каби мукофотлар соҳиби  Қаҳрамон Ирисбеков билан мулоқотимиз муштарийлар илтимоси асосида кечди.

   – Ҳурматли Қаҳрамон Азим ўғли, газетамиз саҳифаларида сиз раҳбарлик қилаётган корхона фаолияти, аҳамияти, истиқболи ва халқ хўжалигига улкан кўмаги ҳақида доимий мақолалар эълон қилиб борилади. Газетамизга мурожаат этган муштарийлар сўнгги ойларда вилоят маркази Туркистонда тўйхона, ишлаб чиқариш корхоналари, меҳмонхона, тижорат дўконларида рўй берган ёнғин ҳодисалари, уларга қарши чоралар қўлланиш хусусида баён этишади. Муаммо долзарблиги боис бу масала кўпчиликни қизиқтираётгани аён. 

   – Тўғри,  сифатли ва амалда  ишончли сув минораларини бизнинг «Туркистон-насос» МЧБ мутахассислари ўз вақтида ўрнатиб бунёд этиш имкониятига эга. Энг аввало, масаланинг моҳиятини тўғри англаш керак. Яъни, сув минораси ҳар бир ташкилот ёки тижорат иншооти учун ўта зарур, у  бир марта  ўрнатилади ва узоқ йиллар бадалида беминнат хизмат қилади. Сув билан таъминлаш, зарур пайтда эса энг муҳими мабодо ёнғин ҳодисаси рўй берса, сув минорасидаги сув миқдори ёнғинни тез ва тўлиқ ўчириш имкониятини беради. Бу эса энг муҳимидир. Афсуски, тажрибали ва имконияти етарли бўлган тадбиркорлар бу қулай имкониятдан ўз вақтида фойдаланиб сув минораларини ўрнатиш муддатини кейинга суришади. Қанча тез ва ўз вақтида ўрнатилса, сув минораси тадбиркорлар учун ишончли восита бўлиб қолади.

   – Сув минораларини ўрнатган қайси ташкилотларни мисол кўрсата оласиз.

   – Улар жуда кўп. Масалан, «Маҳкамбой ота»  МЧБ раҳбари Ғайрат Акешовни тилга олиш мумкин.

   – Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

   P.S.: Туркистондаги таниқли тадбиркор, доимий обуначимиз,  Туркистон шаҳрининг ибратли фуқароси Ғайрат Маҳкамбой ўғли Акешов билан суҳбатимизда Қаҳрамон Ирисбеков раҳбарлигидаги «Туркистон-насос» МЧБ мутахассислари бунёд этган сув миноралари ҳақида суриштирдим.

   – Бизда битта эмас иккита сув минораси бунёд этилган. Бу иншоотларни сифатли ва ишончли қилиб қургани учун ташкилот раҳбари Қаҳрамон Азим ўғлига миннатдорчилик билдирамиз. Қишин-ёзин ушбу минораларда сув заҳираси йиғилиб, ҳар қандай эҳтиёжга шай туради. Тадбиркорларга ва хусусий иншоотлари бор шахсларга маслаҳатим – сув минораси кўплаб  муаммоларнинг ишончли ечимидир, – деди Ғайрат Маҳкамбой ўғли.

Ш.МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы