САХИЙ ИНСОННИНГ ҲИММАТИ

506 көрілім

Халқимизда шундай халқпарвар инсонлар борки, эл бошига иш тушган даврда уларнинг суянч бўлиши – хавотирнинг оз бўлсада таскин топишига яқинлаштиради. Мана шундай ҳимматли инсонлардан бири – “Туркистон насия” МЧБ директори Раҳмонжон ака Мавлянов ҳамда унинг раҳбарлигидаги ташкилот жамоаси бугунги дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз, шу билан бирга номи ёмон иллат пандемияси оқибатидаги фавқулоддаги шароит вақтида халқимизга бўлган хизматлари билан элни қувонтирди.

   Раҳмонжон ака Мавлянов “Туркистон насия” МЧБ орқали 3 миллиондан зиёд маблағ ажратиб, Набихон ака Мубораков раислиги ва Тўлқин ака Мухаммеджанов раис ўринбосари комиссияси томонидан кўриб чиқилган хайрия эҳсонини Эски Иқон қишлоғидан 110 оилага, Янги Иқон қишлоғидан 10 оилага, Туркистон шаҳридан 10, Бобойқўрғон қишлоғидан 3, Чоға қишлоғидан 3, Ўранғай қишлоғидан 3, Югнакий қишлоғидан 3 жами 142 оилага ҳар қайсиси 16 минг тенгелик озиқ-овқат маҳсулоти саватини тарқатиб беришди. Ҳозирги кунда кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш режалари янада давом этмоқда.

   Ҳа, бундай ҳиммат қишлоқ жойларида ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Мана шундай олийжаноб, эзгу ишларни ташкиллаштираётган ва бош-қош бўлаётган барча сахий инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин, деймиз!

Ирода МУХАМЕДЖАНОВА.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы