РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН

691 көрілім

Бағоят ғамхўр ва  меҳрибон Аллоҳ номи билан бошлайман!

Барча мадҳияларимиз Аллоҳга муносиб. Ҳурматли Пайғамбаримиз Муҳаммадга Аллоҳнинг саловати ва саломи бўлсин!

   Ҳурматли ватандошлар!

   Барчамизни хосиятли Рамазон ойига эсон-омон етказган Аллоҳга сонсиз шукроналар бўлсин!

   Сизларни аҳли мусулмоннинг мунаввар ойи –  Рамазоннинг  ташрифи билан чин юракдан табриклайман! Ҳар бир оилага бахт ва барака, бирлик ва тотувлик тилайман!

   Аллоҳ Таоло тутган рўзамизни, қилган дуоларимизни, ўринли сабаблар билан рўза тута олмаган кишиларнинг хайрли амалларини қабул этгай! Омин!

   Ўзларингизга маълум, элимизда эълон қилинган Фавқулодда вазиятга боғлиқ масжидда жамоат билан ўқиладиган намозларга вақтинча чеклаш қўйдик. Ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва саломатлиги қиммат бўлганликдан юқумли хасталикнинг олдини олиш учун шундай қарор қабуллашга мажбур бўлдик.

   Лекин, вақтинча синов чоғида жамоат намози учун масжид эшиги ёпилгани билан савоб эшиги ҳеч қачон ёпилмайди. Муқаддас ҳадиси шарифда айтилганидек, мусулмоннинг нияти –  амалларидан хайрли. Интернет тармоғи орқали онлайн насиҳат тинглаб, уйдан чиқмай савобли амалларга мушарраф бўлиш мумкин. Биз Фавқулодда вазият чоғида фитр садақаси билан закотни онлайн режимда беришнинг мақбул йўлини танладик.

   Қадрли биродарлар!

   Рамазон – яхшиликда мусобақалашадиган ой. Аллоҳ Таоло  муқаддас Қуръонда “Бақара” сурасининг 148-оятида: “… Яхшилик қилишга шошилинглар”, – деб амр қилган.

   Карантин пайтида рўзадор кишиларга озиқ-овқат етказиб беришни ташкил этсангиз, ҳатто ёрдамга муҳтож оилаларга ифторликка кетадиган ҳаражатни тавсия этиб, уларга моддий қўллов кўрсатсангиз Аллоҳнинг иродаси билан ифторлик берганнинг савобига эга бўласиз. Юқорида айтганимиздек, мусулмоннинг нияти – амалидан хайрли.

   Шу ўринда барча ватандошларимни муқаддас ой ҳурмати учун иш ҳақисиз дам олишга чиққан фуқароларнинг бошпана ҳақига имкон даражасида енгиллик кўрсатишга, кундалик истеъмол қиладиган маиший буюмлар ва озиқ-овқат баҳосини имкон қадар камайтиришга, барча кулфатларнинг манбаи бўлган ароқ-шаробнинг сотилишига чек қўйишга, ёрдамга муҳтож оилаларга ҳар томонлама қўллов кўрсатишга чақираман.

   Садақа –  банданинг мол-мулкини камайтирмайди,  аксинча баракасини оширади. Биз берган садақа бир оилани қувончга мушарраф этади. Эндиликда, ёрдамга муҳтож хонадонни шодликка ошуфта қилиб, катталарнинг дуосини олиб, олқишига сазовор бўлайлик.

   Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад (унга Аллоҳнинг ҳамду санолари бўлсин): “Кимда-ким қадрдон жигарининг муҳтожини ўтаса, Аллоҳ унинг заруриятини ўтайди. Кимда-ким мусулмонни битта қайғусидан фориғ этса, Аллоҳ унинг қайғу-ҳасратларининг бирини камайтиради”,- деган. Халқ донолигида айтиладиган: “Мурувват қилсанг – саховатини ўзинг кўрасан”,- деган нақл сўзнинг моҳияти шу бўлса керак.

   Ҳурматли жамоат!

   Рўзаи Рамазон –  тавба ва тарбия, тақводорлик билан қаноат, шукрона билан сабр, меҳр билан мурувват, барака билан бирлик ойи. Рўза – савоб тўплаб, маънавий камол топиш ойи. Хулоса қилганда – Рамазон –  Роббимизнинг меҳр-муҳаббатига эришадиган ой.

   Аллоҳ Таоло Қудсий ҳадисда: “Рўзадор одам емак-ичмакни мен учун тўхтатди. Рўза –  мен ва қулимнинг орасидаги ибодат. Унга бериладиган туҳфани менгина ўлчаб, мен бераман. Рўзадор қулимнинг очлик ва чанқоқликдан чиққан оғзидаги ҳиди мен учун мушки анбардан ҳам афзалдир”,- деган. Эндиликда баракали ойнинг барокатидан қуруқ қолмайлик биродарлар. Жаннат эшиклари очиладиган ойда яхшиликлар қилайлик. Аллоҳ Таоло ниятимиз билан амалларимизни қабул этиб, бар-чамизни Рамазондан Рамазонгача ойдан омон, йилдан эсон етказаверсин!

   Ер юзида юқумли офат тугаб, Рамазон ҳайитини масжидда қарши олиб, қувончли дамларда юзлашишни насиб этсин! Яратувчи Эгам юртимизга  паноҳ бўлсин, элимизни омон, еримизни осойишта қилсин! Омин!

   Рамазон ойи муборак бўлсин!

   Науризбай ҳожи ТАҒАНули,

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси,

Бош Муфтий.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы