БОШ ҚОМУСИМИЗ ФАХРИМИЗ

306 көрілім

Муштарак тарихий тақдир бирлаштирган яхлит халқнинг қадим қозоқ заминида давлат қуриб Бош Қомусимиз қабулланганига жорий йил 25 йил тўлди. Эркинлик, тенглик ва тотувлик мақсадларига берилган осойишта фуқаролик жамиятни қуриб, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин олган элнинг энг асосий байрамларининг бири Конституция куни. Ҳар бир давлатнинг мустақиллиги билан қадриятларини ифодалайдиган асосий ҳужжати ўша элнинг Бош Қомуси. Ҳужжат қабулланган кунни йил сайин давлат байрами сифатида нишонлаш Конституцияга бўлган эъзоздан туғилади.

   “Қозоғистон Республикасининг энг бебаҳо хазинаси – инсон ва унинг ҳаёти, ҳуқуқлари ва озодлиги”. Бу –  Қозоғистон Республикаси Конституциясининг биринчи боби. Бош Қомусда давлат учун инсон салоҳиятининг нечоғли муҳим эканлиги нақд ва аниқ кўрсатилган. Шу орқали Қозоғистон жаҳоннинг ривожланган эллари қаторида бўлишга маънавий ҳуқуққа эга. Тарихий қарор қабулланган ўша кундан буён элимизнинг ҳуқуқий ҳаётида бунёдкорлик янги давр бошланган эди. Шундан буён Бош Қомусимиз Мустақиллик таянчига, тараққиётнинг манбаига айланди. Давлат ва жамиятдаги барча иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг илгари босишини жадаллаштирди. Қозоғистоннинг демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат сифатида шаклланиши ҳаракатларига Конституция асос бўлади.

   Конституция – деган сўзнинг ўзи “Тузилма” деганни билдиради. Яъни бутун бир давлатнинг бир ғояга, бир туғ остида бирлашиб давлат қуриши. Дала демократияси ривожланган заминда Қозоқ хонлиги пайтида “Қосимхоннинг қашқа йўли”, “Есимхоннинг эски йўли”, Тавкехоннинг “Жеті жарғысы” тантана қилди. Адолат тўғрисида айтганда дастлаб “Қилни қирқ ёриш”, “Эрнинг баҳосини икки оғиз сўз билан ечиш”, “Тўғри бийда туғишган йўқ, туғишган бийда иймон йўқ” каби маталларимиз”, “Қосимхоннинг қашқа йўлидаги” қонун тармоқларидан олинган.  Қосимхон кўчма халқнинг кундалик турмуш тирикчилиги, урф одати муносабатига асосланган тартиб ўрнатди.

   “Есимхоннинг эски йўли” ерга, молга боғлиқ қоидаларни, мулк муносабатларини ўғрилик, киши ўлдириш, қасддан жароҳат келтириш жазоларини, аёлларнинг жамиятдаги шароитини, ҳарбий мажбурият, анъанавий тадбирлар билан камбағалларга кўмаклашиш тўғрисида масалаларни кўради. Тавкехоннинг “Жеті жарғысы” номи айтиб турганидек еттита қонундан иборат. Ер можароси, оила, никоҳ, суд, жиноий ишлар, бева можароси қонунларда шу вазиятларга алоқадор масалалар тартибга келтирилади.

   Совет Иттифоқи пайтида Қозоғистонда 1924 йили, кейин 1937 ва 1978 йиллари Конституция қабулланди. Мустақиллик олингач 1993 йилги 28 январда дастлабки Бош Қомус дунёга келди. Совет демократияси қоидаларига асосланганликдан баъзи жиҳатлари бозор муносабатлари ўзгаришларига мувофиқ келмади. Ҳозирги қўлланишдаги Бош Қомус – жаҳондаги энг ёш, умуминсоний қадриятларни ифодалайдиган энг илғор эллик Конституциянинг бири. Бу ҳақда Элбоши 1995 йилги Конституция бежиз пайдо бўлмади. Кимда-ким элимизнинг асосий қонуни билан рухиятини теран билмоқчи бўлса унинг дунёга келиши, шаклланиш тарихини яхши билиши керак деган эди.

   Бизнинг Конституциямиз умумхалқ муҳокамасидан кейин қабуллангани билан ҳам қадрли. Элимизнинг энг асосий ҳужжатини, кўпчилик фикрини эътиборга олиб қабуллаш Мустақиллик тарихида илк марта амалга ошди. Уни муҳокама қилишга 3 млн. дан зиёд киши иштирок этган. Жамоатчиликдан тушган 31 мингдан кўп мулоҳазанинг мингдан зиёди Конституция лойиҳасига киритилган. 1995 йили 30 августда элимизнинг янги Конституциясини қабуллаш ҳақида умумхалқ референдум ўтиб, унга сайловчиларнинг 90,58 фоизи иштирок этди. Уларнинг 89,14 фоизи янги Конституциянинг қабулланишини қўллади.

   Сўнгги йиллари Конституцияга ўзгаришлар киритилиб, элимиздаги ислоҳотлар теранлашди. Парламент бошқариш тизимига кўчди. Энди элимизда партиявий сайлов тизими киритилиб, янги сайлов қоидалари бўйича амалга оширилди. Бош ҳужжатда инсон ҳуқуқлари билан эркинликлари юксак баҳоланганликдан бу соҳа қонунномаларда ҳам ифодасини топмоқда.

    Элимиз билан мустақиллигимизнинг таянчи – Конституцияга қатъий риоя қилиш, ҳурматлаш, ҳимоя қилиш, барча талабларини сақлаш ҳар биримизга вазифа ва бурч. Бу ҳақда Элбоши “Конституцияга қатъий амал қилиш – давлатчиликнинг зафарли тараққиётининг ва жамиятдаги фуқаролик тотувликнинг асоси. Шу бўйича ҳаёт кечиш бу демократиянинг энг олий мактаби. Бу мактабдан барчамиз ўтишимиз лозим. Бизнинг вазифа Конституцияга ўта эҳтиёткорлик билан қараш. Элимизни, тарихимизни, ютуқларимизни қандай ҳурмат қилсак, уни ҳам шу тарзда эъзозлашимиз керак. Конституцияни ҳурмат қилмасак, унинг талабларини бенуқсон бажара олмасак унда жамият тотувлиги, тартиб, фаровонлик ва осойишталикка етиш мумкин бўлмайди. Яъни бундай шароитда ватаннинг нурли келажаги ҳақида гапиришнинг зарурияти йўқ” деб атаб кўрсатган.

   Мустақил давлатнинг тараққиётига асос бўлган, йўлчи юлдуз каби Бош Қомусимиз демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида қонуний асос бўлиб келмоқда.

Бахтжан ЖАРМАХАНУЛИ,

Туркистон вилоят ички ишлари органлари билан Миллий улан фахрийлари кенгаши раиси ўринбосари.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары