ЯНГИ САВРОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ТАЙИНЛАНДИ

229 көрілім

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан янгидан ташкил топган Туркистон вилояти Саврон туманининг биринчи ҳокими тайинланди. Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Саврон тумани фаолларига янги ҳокимни таништирди.

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 87-моддасига биноан, ҚР Президенти Маъмуриятининг розилиги ва Саврон тумани маслаҳати депутатларининг қўллови билан Саврон тумани ҳокими лавозимига бунга қадар вилоят ҳокими девони раҳбари ўринбосари хизматини бажариб келган Ғани Қурмашули Рисбеков тайинланди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Саврон тумани ҳокимига келгуси ишларида омад тилаб, сидқидилдан меҳнат қилишига ишонч билдирди.

Туркистон вилояти ҳокими янги туманнинг биринчи ҳокимига асосий эътибор қаратадиган бир қатор масалаларга тўхталиб, аниқ вазифалар юклади. Жумладан, янгидан туман тузилма бўлимларини қуришни, меъморчилиги замонавий талабларга мос туман марказининг қурилиш ишларини бошлаб, суръатли олиб боришни, янги ишлаб чиқариш жойларини очиб, туман аҳолисини иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этишни топширди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларини самарали фойдаланиш, экинзорни суғоришнинг илғор тажрибаларини жорий этишни, инвестиция жалб этиб, маҳсулот ҳажмини орттириш, тумандаги инфратузилмани ривожлантиришни юклади.

Ғани Рисбеков ўзига ишонч билдирган барча фуқароларга миннатдорчилик билдириб, янгидан ташкил топган Саврон туманининг ривожланиши ва тараққиёти йўлида барча куч-ғайратини сарфлайдиганлигини билдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары