ЎЗГАРИШЛАР ТИЗИМНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОРТТИРАДИ

242 көрілім

Сўнгги йиллари шаҳар таълим бўлимининг номи ўзгарибгина қолмасдан янги йилдан бошлаб барча таълим бўлимлари вилоят таълим бошқармаси таркибига ўтди. Биз бугун шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал Батирбекова билан бўлган суҳбатда халқ дилидаги саволлар юзасидан мусоҳаба юритамиз.

Шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими раҳбари Ақмарал БАТИРБЕКОВА:

   – Ақмарал Усен қизи, шаҳар таълим бўлими янги йилдан бошлаб вилоят таълим бошқармаси таркибига ўтди. Шу ўринда умуман таълим соҳасидаги ўзгаришлар билан бажарилган ишларга батафсил тўхталсангиз? Таълим бўлимининг номини ўзгартиришнинг қанчалик зарурияти бор эди?

– Жорий йилнинг дастлабки ойидан бошлаб таълим соҳасини бошқариш тизими ўзгарди. Таълим беришни бошқариш органлари тизимининг тўғри ташкил этилиши таълим сифати билан самарадорлигини орттиришнинг муҳим шартларидан бири эканлигини ёдда сақлаган ҳолда шундай қарор қабулланди. Яъни, 2021 йилдан бошлаб туман ва шаҳар таълим бўлимларини молиялаштириш ва бошқариш ваколати вилоят таълим бошқармаларига берилди. Бу умуман, таълим соҳаси учун ўта муҳим. Масалан, биз бирор мактабда таъмирлаш ишлари зарур бўлса мактаб директори бизга яъни, шаҳар инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлимига мурожаат этади. Биз шаҳар ҳокимига эмас вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасига илтимоснома йўллаймиз. Шу вақтгача туман ва шаҳар таълим бўлимлари (мактаблар билан болалар боғчалари) туман, шаҳар ҳокимлиги тасарруфида эди. Табиийки молиялаштириш масаласи ҳам туман ва шаҳар бюджетига бевосита боғлиқ. Ҳар туман ёки шаҳар маъмурияти соҳага ўзларининг имкониятига кўра шароит яратарди. Яъни, шаҳар ва туманлар орасида тенгсизлик бор эди. Ҳозирги пайтда вилоят бошқармаси ўзига қарашли барча туман ва шаҳарлардаги таълим соҳасига маблағни тенг ажратади. Шу тарзда янги ўзгаришлар таълим тизимини  тенглаштириш имкониятини беради. Бўлим номининг ўзгариши ҳам бевосита шунга боғлиқ. Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармасига қарашли барча туманлардаги бўлимларнинг номлари инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими бўлиб ўзгартирилди.

Таълим соҳасидаги асосий масалаларнинг бири устозлар маошининг камлиги эди. Ўтган йили Президентимиз Қасим-Жўмарт Кемелулининг топшириғи билан педагогларнинг ойлигини 4 йилда 2 бараварга кўпайтириш ҳақида қонун қабулланиб, ўтган йили ўқитувчиларнинг маоши 25 фоиз кўпайса, бу йил яна 25 фоизга ортади. Ўқитувчиларга бундан бошқа йўналишлар бўйича қўшимча ҳақ тўланади деб эшитамиз. Шу ўринда ўқитувчилар аҳлига давлат томонидан кўрсатилаётган эзгу ғамхўрликларини айтиб ўтсангиз?

Давлат раҳбари педагогларни қўллаб-қувватлашга кўп эътибор қаратмоқда. Ўзингиз таъкидлаганингиздек, шуларнинг бири ойлик иш ҳақини кўпайтириш масаласи. Президентимизнинг ўтган йилги Мактубида ўқитувчиларнинг ойлигини икки бараварга кўпайтириш ҳақида топшириқ берди. Бу босқичма-босқич амалга ошади. Яъни, йил сайин педагогларнинг ойлиги 25 фоиздан кўпайиб боради. Шунингдек, қўшимча тўланадиган тўловлар ҳам бор “Педагог модератор”, “Педагог таҳлилчи”, “Педагог тадқиқотчи” ва “Педагог уста” тоифасини олган педагогларга, магистр таълимини олган ўқитувчиларга, уч тиллик бўйича махсус курсни битириб В1 ва В2 тоифасини олиш орқали бошқа аниқ йўналишидаги физика, информатика, химия, биология фанларини инглиз тилида ўқитаётган ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади. Шунингдек, Таълим ва фан вазири буйруғи билан дарсдан ташқари вақтда қўшимча тўгарак ишларини юритиб, оммавий спортни ривожлантираётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига ҳам қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида қарор қабулланди.

   – Ақмарал Усен қизи, “Педагог мақоми тўғрисида” қонун ўқитувчи нуфузини кўтара олдими? Ҳозир ўқитувчининг ҳақиқий мақоми қандай? Қонун ўқитувчилар учун қандай ўзгаришлар олиб келди? Умуман ўқитувчи нуфузи тўғрисида ўз фикрингизни айтсангиз?

– Биз доимо устозларимизга – қўлимизга қалам тутиб, ҳарф ўргатган мураббийларимизга бошимизни эгиб ҳурмат кўрсатиб келган халқмиз. “Олти алашнинг боши бирлашса тўрдаги ўрин ўқитувчиники” деган сўз бежиз айтилмаган. Бу ўқитувчиларнинг илгаридан зўр ҳурматга эга эканлигини билдиради.

Ўзингиз биласиз 2020 йилнинг январь ойида “Педагог мақоми тўғрисида” қонун кучга кирди. Шундан буён ушбу ҳужжат раҳбарликка олиниб, иш олиб борилади. Мазкур қонунда умуман педагогларнинг нуфузини орттириш билан бирга уларни ижтимоий қўллаш, ортиқ юкламалардан ҳоли қилиш каби ҳоллар кўрилган. Масалан, ушбу қонунда педагогларни ўзининг ихтисосига алоқаси бўлмаган ишларга жалб қилиш ман қилинган. Шунингдек, ўқитувчиларни ўз соҳасига алоқаси бўлмаган қўшимча ишларга жалб қилинишга йўл қўйилмайди. Педагог ўзи жамоат тадбирларига иштирок этишга ният билдирса, унга чек қўйилмайди. Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишларни жонлантириш мақсадида ўтган йилнинг 6 апрелида ҚР Таълим ва Фан вазирлигининг “Ўрта, техник ва ҳунар, ўрта таълимдан кейинги таълим бериш ташкилотларининг педагоглари юритиш учун масъул ҳужжатларнинг рўйхатини ҳамда уларнинг объектларини тасдиқлаш тўғрисида” №130 буйруғи чиқди. Ушбу буйруқ бўйича ўқитувчиларнинг ўз фаолияти давомида юритадиган ҳужжатлари анча камайди. Бу ҳам ушбу қонун доирасида қабулланган тадбирнинг бири.

   – Элимизнинг ҳеч бир маскани  қизил   ҳудудга кирмай турганда таълим даргоҳларида машғулот ўқитилмади. Бугунги кунда хасталик кучайиб, қатор минтақалар қизил ҳудудга кирганда Туркистон вилоятидаги барча таълим масканлари машғулотни анъанавий ўқитишни қўлга олди. Касалликнинг олдини олиш керак эди. Шу тарзда мактабларда анъанавий дарс ўтказишнинг бир сабаби бор шекилли. Ўқувчиларга вакцина солинадими, – деган кўпчилик кўнглидаги саволга жавоб берсангиз?

– Туркистон шаҳри коронавирус офати тарқалиши бўйича “Яшил ҳудудда” бўлганлигидан Туркистон вилояти давлат бош санитария шифокорининг 18.03.2021 йилги №6 қарори асосида 2020-2021 ўқув йилининг 4-чорагидан бошлаб барча синфларда аралаш ўқитишга рухсат берилди. Аммо, кучайтирилган карантин талаблари қатъий риоя қилинади. Мактабда машғулотлар “1 синф – 1 кабинет” қоидаси бўйича юритилади. Синфдаги ўқувчилар сони 25 дан ошмаслиги керак. Дарс вақти – 40 минут. Ўзгача ҳолларда (Касалланган ёки касаллар билан боғлиқ шароитлардагина) ота-оналарнинг илтимоси бўйича болаларни масофадан ўқитиш форматида қолдиришга рухсат берилади. Мактаб формасини кийиш мажбур этилмаган, машғулотга эркин ва қулай кийимда иштирок этишга рухсат этилади. Мактабларда ўқув жараёнини ташкил этиш пайтида  карантинга қарши барча тадбирлар эътиборга олинади. Шу боис ҳам бу борада ташвишга ўрин йўқ деб ўйлайман. Вакцина бизнинг ваколатимиздаги чора эмас. Бу тадбир соғлиқни сақлаш вазирлиги, бош санитария шифокори минтақалардаги шароитларни таҳлил қилиб, қабуллайдиган қарори асосида амалга оширилади.

   – Шу ўринда соҳадаги сўнгги янгиликлар ўқувчилар билан устозларнинг ютуқлари ҳақида айтсангиз?

– Жорий йилга асосий янгиликларнинг бири шаҳримиздаги мактабларда очилган инклюзив таълим бериш марказларидир. А.Байтурсинов номидаги №1 мактаб-лицейи билан М.Пошанов номидаги №21 умумий ўрта мактабда ўзгача таълим беришни тақозо этадиган болаларга мўлжалланган марказлар Н.Назарбаев жамғармаси ғамхўрлиги, “Самұрық Қазына” миллий жамғармаси ҳомийлиги билан зарур жиҳозлар билан таъмин этилган. Бу ерда ўзгача таълимни тақозо этадиган болалар учун махсус ва машғулот заллари ўқув хоналари яратилган. Ҳозирги пайтда ушбу марказда 32 махсус таълим педагог мутахассислар хизмат қилади. Бир ўзгачалиги бу марказларда ҳар бир болага битта педагогдан ажратилган. Яъни, ўқитувчи ўқувчи билан кун давомида якка иш олиб боради. Элбоши жамғармаси қўллови билан “Элбоши академияси” корпоратив жамғармаси амалга оширган “Эл умиди” лойиҳаси ҳам туркистонлик ўқувчилар билан устоз-ларга қувонч бахш этади. Тараққиёт дасту-рини кўзлаган лойиҳа ўтган йилнинг июль ойида 7 йўналиш (спорт, иқтидор ва анъана, китоб ўқиш, миллий мерос, кўнгиллилик, саёҳат ва сайр, меҳнат тажрибаси) бўйича ташаббус олган эди. Уч даражада (бронза, кумуш, олтин) танлаган иштирокчилар олти ойдан 18 ойгача ҳар йўналиш бўйича маъ-лум бир хизматни бажарди. Шу лойиҳага иштирок этган 18 ўқувчи “Элбоши медалига” сазовор бўлди. Вилоят олимпиадасига иштирок этган ўқувчиларнинг 25 нафари совриндорлар қаторидан кўриниб, 4 ўқувчи-миз республика олимпиадасига йўлланма олди. Ўқувчиларимиз билан устозларимиз турли республика, вилоят таълим мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлди. Жорий йили соҳада яна қатор яхши янгиликлар бўлади деб ишонамиз. Айни пайтда қурили-ши давом этаётган Назарбаев заковат мак-таби, “Дарин” мактаби шу йил кузда очилса туркистонликларга улкан туҳфа бўлади. Юқорида таъкидлаганимиздек 3 сменада мактабларни бўлдирмаслик мақсадида Бирлик мавзесида 2 янги мактабнинг, Амир Темур номидаги №3  умумий ўрта мактабда янги мактабнинг, Ўтирор кичик туманида яна бир янги мактаб лойиҳалари ясалган. Уларнинг ҳам қурилиши яқин.

   – Битирувчи ўқувчиларнинг ЯМТ-га тайёргарлик даражаси қандай? Жорий йили ЯМТ топширишда ўзгаришлар борми, шу ҳақда батафсил айтсангиз?

– Ҳозирги пайтда Туркистон шаҳрида ЯМТ-нинг дастлабки босқичи бошланди. Бу йил “U-FUTURE” МЧБ-нинг базасида онлайн форматда ўтказиладиган ЯМТ “1 тест топширувчи – 1 компьютер -1 камера” қоидасига амал қилиб ташкил этилмоқда. 10 март -10 апрель оралиғида дастлабки тест босқичи ўтказилди. Бу босқичда тегишли балл тўплаган ўқувчилар олий ўқув юртига тўловли асосда ўқиш имкониятига эга бўлади. Тўловли босқичга тушиш учун тест топширишга 1 марта имконият берилади. Унга иштирок этишга ўрта таълим ташкилотларининг ўтган йилги ўқувчилари,  техника ҳамда ҳунар ёки ўрта таълимдан кейинги таълим бериш ташкилотларининг битирувчилари ҳамда ҳорижда таълим олган ўрта таълим бериш ташкилотларининг битирувчилари билан ҳорижда таълим олган,  Қозоғистон Республикасининг фуқароси бўлиб ҳисобланмайдиган,  миллати қозоқ фуқаросининг ҳуқуқи бор. Иккинчи босқичга илтимосномаларни қабуллаш 26 март билан 30 июнь оралиғида юритилиб, 11 апрелдан 30 июнгача давом этади. Тест топширишга икки марта имко-ният берилади. Яъни шу оралиқда икки марта топшириб тест давомида олган олий балининг сертификати орқали таълим грантларини тайинлаш танловига иштирок этишга имконият олади,  яъни олий ўқув юрти талабаси атанади.

Туркистон шаҳридаги ўрта таълим ташкилотларини бу йил 2046 ўқувчи битиради. Жумладан,  1337 ўқувчи ЯМТ топширишга истак билдирган.  Тайёргарлик ишлари ҳам юксак даражада олиб борилмоқда. Шу боис ўқувчиларимиз тегишли даражада юқоридан кўринишига ишончимиз комил.

Суҳбатлашган:

Лаззат САРИБОЕВА,

“Туркистон”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары