ЖУРНАЛИСТЛАР КЕНГАШДИ

518 көрілім

Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида журналистлар иштирокида медиа тренинг ўтди. Тадбирда қозоғистонлик медиатренер, MediaNetwork Kazakhstan ижроия директори, Қозоғистонда медианинг ўзини-ўзи тартибга келтириш ҳамда жамоат қўмитасини қуриш бўйича лойиҳа муаллифи Бахтигул Бурбаева сўзлаб, ушбу лойиҳанинг мақсади Қозоғистондаги медианинг ахволи билан ҳуқуқий масалалар, одоб-аҳлоқ қоидалари ҳақида тушунча берди. Тренингни медиатренерлар Айсулу Шайкенова билан Салтанат Қасенова олиб борди. А.Шайкенова ўзининг “Қозоғистондаги медианинг асосий принциплари” номли семинар мавзуининг тақдимоти билан таништирди. Асосий йўналиши: ОАВ – деган ишончни шакллантириш; ОАВ – озодлигини таъминлаш; Қозоғистондаги ОАВ- даги касбий одоб-аҳлоқни юксалтириш; Ўзини-ўзи тартибга келтириш жамоат қўмитасини қуриш ҳисобланадиган семинар-дарсни иштирокчилар тушунтирди.

Тренингда кундалик ОАВ-да кўп учрайдиган журна-листик этика, одоб-аҳлоқларининг бузилиш факторлари, яъни хатоликлар нақд мисоллар билан кўрсатилди. Бўлажак журналистлар амалий топширмаларни бажариш орқали бу хатоликларни тўғри топиб, кундалик дарсдаги материалларнинг моҳиятини теран тушунди. Coogle қўшимчалари орқали смартфонларига юкланган викторина саволларига жавоб бериб, ўзаро мусобақага тушди. Медиатренерлар устозлар билан талабаларнинг медиааҳлоқ йўналишида қизиқтирган саволларига жавоб берди. Университетнинг “Журналистика” кафедраси билан М.Қўзибаев номидаги Шимолий Қозоғистон университетининг “Журналистика” кафедраси ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш хусусида меморандумни имзолади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы