САММИТ ТУРКИСТОННИ ЯШНАТИШГА ИЖОБИЙ ҚАДАМ БЎЛДИ

436 көрілім

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши, Туркий Кенгашининг Фахрий Раиси Н.А.Назарбаевнинг ташаббуси билан Туркистонда Туркий тилли давлатларнинг Саммитини ўтказиш режаланган эди. Аммо, жаҳонни саросимага туширган пандемияга боғлиқ онлайн тарзда ўтказилди.

Анжуманда нутқ гапирган Элбошимиз Н.А.Назарбаев Саммит “Туркистон – туркий оламининг маънавий пойтахти” мавзусида ўтадиганлигини, шунингдек, “Туркий дунё нигоҳи – 2040” ҳужжати тайёрланадиганлигини етказди. Норасмий Саммитда Тўнғич Президент Туркий кенгашига аъзо қар-дош давлатлар орасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга шижоат берадиганлигини таъкидлаб ўтди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев онлайн тарзда ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий Саммитида Туркистоннинг барча туркий халқлар учун муқаддас қорачанғароқ, қутлуғ макон ҳамда соғинчли отаюрт эканлигини тилга олди. Шунингдек, Туркистонда абадий дафн этилган буюк устоз Хўжа Аҳмад Яссавийдан шогирдлари диний таълим олиб, туркий-ислом маданиятини жаҳонга танитгани, туркийлар Кичик Осиёга юз бурганида ушбу қадриятлар теран томиримизни сақлаб, бирлигимизни мустаҳкамлашга пойдевор бўлганини таъкидлади. Ўз нутқида Давлат раҳбари Қ.Тўқаев Саммит туркийлар дунёсини ХХІ асрда муҳим иқтисодий ва маданий-гуманитар муҳитларнинг бирига айлантириш, туркий тараққиётини ривожлантиришни, энг аввало Яссавий мероси билан азим Туркистонни жаҳонга танитишдан бошлашга чақирадиганлигини ҳамда Элбоши Н.А.Назарбаевнинг ташаббуси билан Туркистон шаҳри тубдан ўзгариб, янги қиёфага эга бўлганлигини тилга олди.

Давлат раҳбари Қ.Тўқаев Саммитда барча туркий тилли давлатлари биргаликда бутун жаҳонга тарқаган иллатни тўхтатишнинг йўлини бирга кўриб чиқишни, Туркистон минтақасида туркий давлатларининг бирлашган “Махсус иқтисодий ҳудудини”, “туркий инвестиция-интеграция” жамғармасини қуриш, ”Буюк туркийлар” таълим бериш жамғармасини қуриш, ТУРКСОЙ ва Туркий академиясининг Туркистон минтақасида археологик илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни ҳамда қардошлик рамзи сифатида Туркистонда халқларимизга муштарак саналадиган меъморчилик иншоотини бунёд этсак нур устига аъло нур эканлигини етказди.

Туркистон тушунчаси – буюк тушунча эканлиги барчамизга маълум. Буюк дашт элининг маънавий тўри ҳам туркий тилли халқларнинг қорачанғароғи – Туркистон 2018 йилги 19 июнда Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаевнинг Фармони билан вилоят маркази мақомини олди. Бу тарихи теран, ажойиб янгилик бўлди. Бу бир кунда амалга ошган лойиҳалар эмас эди. Туркистонни яшнатиш тўғрисида Тўнғич Президентимиз Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб ўз фикрларини, буюк ғояларини айтиб келди. Элбошимиз Н.А.Назарбаевнинг “Тарих толқынында”, “Сындарлы он жыл”, “Ғасырлар тоғысында” номли китобларида Туркистон, ундаги ўрта-асрлик Хўжа Аҳмад Яссавий меъморий мажмуаси, буюк устознинг маънавий меросларига асосий эътибор қаратилган. Шунингдек, Туркистоннинг тари-хий-маданий аҳамиятига алоқадор диқ-қатга сазовор хулосалар келтирилган.

Икки йилда оламшумул ўзгаришлар рўй берган Туркистонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари беҳисоб. Халқаро аэропорт, Халқаро туризм ва меҳмондўстлик университети, “Ҳазрати Султон” қўриқ-музейининг 88,7 га. ҳудудида археологик очиқ осмон остидаги музейлар қад ростлашига йўналтирилган лойиҳалар амалга ошмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Туркистоннинг мақомини оширишга қаратилаётган лойиҳалар келажакда туркий тилли давлатларининг умумий ишга ҳисса қўшишга зўр таъсир кўрсатади деб ишонаман.

Гулла, яшна, туркийнинг табаррук маскани – Туркистон!

Н.АХМЕТЖАНОВ,

“Ҳазрати Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ-музейининг директори, “Құрмет” ордени соҳиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы