ТУРКИЙ ОЛАМИНИНГ МАЪНАВИЙ ПОЙТАХТИ – ТУРКИСТОН

558 көрілім

   Туркистон шаҳри – туркий оламининг маънавий пойтахти деб эълон қилинди. Туркийзабон давлатларининг ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити жаҳондаги пандемия оқибатларидан видеоконференция тартибида ўтди. Биз бу кунни орзиқиб кутдик. Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан қардош эллар кўк гумбазли вилоят марказига ташриф буюришга ихлос билдирган эди. Аммо, энг аввало инсон саломатлиги муҳимлиги эътиборга олиниб, видеоконференция сифатида ўтказишнинг тўғри қарор эканлигини хулоса қилдик.

Норасмий саммит доирасида “Туркистон декларацияси” қабулланди. “Туркистон – туркий оламининг маънавий пойтахти” мавзуида Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида ўтган учрашувга Элбоши Н.Назарбаев ҳамда Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Туркманистон эллари раҳбарлари билан Венгрия Бош вазири қатнашиб маънавий шаҳардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида батафсил муҳокама қилиб юксак баҳосини берди. Туркийлар кенгаши давлатларининг раҳбарлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада теранлаштиришга шунингдек, қадриятларимизни ҳамда Халқаро миқёсда тараққий эттириш йўлларига эътибор қаратилди.

Давлатлар раҳбарлари ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Абишулининг туркийлар кенгаши атамасини ўзгартириш ҳақидаги ташаббусини қўллади. Натижада Туркистон шаҳрига берилган мақом келажакда туркийлар дунёсининг бошқа кўҳна шаҳарларида давом этиб, кузда Туркияда ўтадиган туркийлар кенгашининг саккизинчи саммити доирасида қабулланиши режаланди. Кўлик, божхона, энергетика ҳамда инфратузилма соҳасидаги режаларни қўлга олишга ҳамда амалга оширишга имконият бериши учун иқтисодий йўналишнинг ҳам муҳимлиги ушбу туркийлар кенгаши давлатлари раҳбарларининг анжуманида ўз ечимини топди. Туркийлар дунёсининг адабиёти, санъати, ижтимоий-иқтисодий илмий ҳамда маданий ҳаёти равнақига қўшган ҳиссасини баҳолаб, туркийлар кенгаши доирасида Алишер Навоийнинг, Юсуф Баласағунийнинг, Жамбул Жабаевнинг ҳамда Алихан Бўкейхан каби қозоқ мутафаккирларининг юбилейлари нишонланади.

Бу натижа қисқа вақт ичида эътиборини қарата билган шаҳар ҳамда шаҳар жамоатчилиги учун улкан шараф деб биламан. Қўлга олинган ҳамда режаланган ҳар бир ташаббуснинг ўз даражасида амалга оширилиши учун бизни масъул вазифалар кутмоқда. Биз бу вазифаларни фидойи халқимиз, нуфузли оқсоқолларимиз, масъул ходимларимиз ҳиммати шарофати билан амалга оширишимизга ишончим комил.

Р.АЮПОВ,

Туркистон шаҳри ҳокими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы