ШАҲАРДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРДАН МИННАТДОРМИЗ

514 көрілім

Бугун шаҳар ҳокими Рашид Аюпов Туркистон шаҳрининг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг якуни ҳамда 2021 йили олдинда турган вазифалар тўғрисида элимизда ўрин олган пандемияга боғлиқ онлайн тарзда аҳолига ҳисобот бериш учрашувини ўтказди. Ўтган 2020 йили қийин йилларнинг бири бўлиб кўпчиликнинг ёдида қолди. Ундай дейишимиз коронавирус офати жаҳонни ҳаяжонга солиб, бизнинг элни ҳам айланиб ўтмади. Бу давр барча қозоғистонликларга, жумладан Туркистон шаҳри турғунлари тадбиркорлари учун ҳам осон кечмади. Натижада, кўплаган иш жойлари, жумладан бизнес корхоналар тўхтаб, аҳолининг турмуш рўзғорига салбий таъсирини кўрсатди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими Рашид Абадули ҳисобот даврида бугунги кунда элимиздаги асосий муаммоларнинг бири ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаларига алоҳида тўхталди. Шаҳар ҳокимининг таъкидлашича, янги йилдан бошлаб манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгарадиган бўлди. 2020 йилга манзилли ижтимоий ёрдамнинг тайинланишига киритилган янги талаблар бўйича ҳар чоракка илтимоснома бериш орқали уч ойга тайинланиб, тўлов юритиладиган бўлади. Манзилли ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг (1 ва 6 ёш оралиғидаги) 17755 фарзандига кафолатланган ижтимоий гуруҳ тайинланган. “Nur Otan” партиясининг “Биз биргамиз” акцияси бўйича 14923 оилага 746150000 тенге миқдорида моддий кўмак кўрсатилган. Шунингдек, ҳомийлар томонидан 4127 оилага 33 млн тенге кўламида қўллов кўрсатилиб, муҳтож кишилар эзгулигига сарфланганини таъкидлади.

Саломатлик соҳаси бўйича ўтган йили ўта мураккаб оғир келгани маълум. Тўсатдан келган фавқулодда вазиятга дуч келган халқимиз ваҳима билан умид ўртасида умр сурмоқда. Айнан ҳозир хавфли вазият деб қўрқиб чўчишдан аҳолининг аҳволи тузалмайди. Шундай нозик паллада отадан қолган асл фазилатларни озиқ этиб, сабр билан эҳтиёткорликни онгимизга теран сингдирсакгина хавфли дарддан ҳоли бўламиз. Бугунги кунда шаҳримизда 23 тиббий идора ишлайди. Уларнинг ичида 13 шифохона, 2 амбулатория, 1 тез ёрдам станцияси ва 7 касалхона халққа беминнат хизмат кўрсатиб келади. Иллатга боғлиқ ўтган йили шаҳримиздаги марказий касалхонага янги кислород станцияси модули сотиб олинганлигини маълум қилди. Туркистон шаҳри миқёсида коронавирус инфекцияси манбаларига 296 иншоотга якуний зарарсизлантириш ишлари юритилиб, айни пайтда шаҳар ҳудудида 564 объектга профилактика, дезинфекция ишлари юритилганлигини етказди. Учрашувда шаҳарнинг бош режасига мувофиқ келажакда босқичма-босқич бажариладиган ишларга кенг тўхталган шаҳар ҳокими аҳоли саволларини тинглаб, уларга батафсил жавоблар берди. Онлайн форматда ўтган ҳисобот йиғилишида шаҳар аҳолиси, шаҳар ҳокимининг бажараётган ишларига миннатдорчилигини билдириб, фаолиятига омад тилади.

Гулмира БЕКБЕРГЕНОВА, 
Б.Мўмишули номидаги №22 умумий ўрта мактаб директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы