ШАҲАР ТАРАҚҚИЁТИДА ҲАР СОҲАНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР

470 көрілім

Жорий йил жаҳондаги мураккаб вазиятга боғлиқ Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюповнинг 2020 йил якуни бўйича шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти юзасидан ҳисоботи онлайн форматда ўтди. Шаҳар раҳбарининг турли соҳани қамраган ҳисоботини шаҳарнинг кекса турғуни сифатида мен ҳам диққат билан тингладим, бир йил кўламида бажарилган ишларни таҳлил қилдим.

Айтмоқчи бўлганим, Совет Иттифоқи даврида шаҳарнинг фақат марказий кўчаларигина асфальтланган бўлса, мустақиллик йилларидан буён йўл инфратузилмаси анча тартибга келиб таъмирланди. Сўнгги 5-6 йил кўламида шаҳар кўчаларига файз кириб, текисланиб, асфальтланиб қолганини шаҳарнинг ҳар бир турғуни яхши билади. Вилоят маркази бўлганидан буён ушбу йўналишдаги ишлар суръатли қўлга олиниб, шаҳримизда ёруғлаштириш ва автокўлик йўлларини капитал таъмирлашдан ўтказиш йўналишида 2020 йили қатор кўламдор ишлар бажарилди.

Хусусан, шаҳар ичида 7,8 чақирим капитал таъмирлаш юритилиб, 168,5 чақиримни ташкил этадиган 126 кўча ёруғлаштирилди. Шунингдек, ўртача таъмирлаш ишлари 106,1 чақиримга, яъни 81 кўчага юритилиб, пиёда йўллар солинди. Шунингдек, шаҳар ҳокими автокўлик йўлларининг ҳиссаси 2019 йил билан таққослаганда 2020 йили 11,9 фоизга ўсганини таъкидлади. 2025 йили Туркистонга келадиган туристлар сонини 5 млнга етказиш режаланган бўлса, йўл инфратузилмасини босқичма-босқич тартибга келтириб, тўлиқ асфальт тўшалса бундай истиқболли ишлар шаҳар турғунлари билан меҳмонларига манзур бўлади деб ишонаман.

Шаҳарнинг асосий йўналишларининг бири – тадбиркорлик эканлиги шубҳасиз. Шаҳар ҳокими Рашид Абадули ўтган йили пандемияга боғлиқ кўплаган иш ўринлари фаолиятини тўхтатганига қарамасдан шаҳарда 6 корхона ишга туширилганини, янги 202 иш ўрни яратилганини, “Туркистон” индустриал ҳудудидан мавжуд 40 гектар ерни 310 гектаргача кенгайтирилганлиги, унда 1124,0 млн тенгега 192 иш ўрни билан 5 лойиҳа ишга туширилганлигини таъкидлади. Демак, шаҳар раҳбарининг ҳисоботидан амин бўлганимиз, келажакда вилоят марказида янги корхоналар очилиб, шаҳар турғунларининг иш билан таъминланишига шароит яратиладиганлигига кўзимиз етди. Умуман, ёш бўлса ҳам ишчан раҳбар бўлган шаҳар ҳокимининг ўтган йилга бажарган ҳисоботига қаноатланарли деб баҳо бераман.

Эрназар РЎЗИМАТОВ, 
шоир, Қозоғистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы