МЕЗБОНЛАР БЎШ КЕЛМАДИ

524 көрілім

Ноябрь ойининг 21-23 санасида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитасининг жисмоний имкониятлари чекланган шахсларга бағишланган спорт тайёрлаш марказининг ташкилотчилигида муқаддас шаҳримизда ногиронлар орасида волейболдан ҚР чемпионати ўтди. Жами 6 жамоа иштирок этган биринчиликда Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Манғистау, Қизилўрда, Туркистон вилоятлари ва Жанаўзен шаҳридан келган спортчилар омадларини синаб кўришди.

– Ўзларингизга маълум, бугунда пандемияга боғлиқ кўплаган шаҳар, вилоят, республика, Халқаро мусобақалар кейинга қолдирилди. Шунга қарамасдан барча эҳтиёт чораларини сақлаган ҳолда шаҳримиздаги “Балуан Шолақ” спорт мажмуасида имконияти чекланган волейболчилар орасида эл биринчилигини қабуллаб, уч кун давомида спорт мажмуасида қизиқарли ўйинларнинг гувоҳи бўлдик,-дейди мусобақанинг бош ҳаками Қуат Айдарбеков.

ҚР чемпионати якуни бўйича 1-ўринга Манғистау вилоятининг жамоаси сазовор бўлса, 2-ўрин Туркистон вилоятининг волейболчиларига насиб этди, 3-ўринга Ақтўбе вилояти эга бўлди. Шунингдек, спортчилар “Илғор ўйинчи”, “Илғор ҳужумчи” номинациялари бўйича ҳам тақдирланди. Ғолиб жамоаларга кубок, медал ва Фахрий ёрлиқлар ҳамда пул буюм мукофотлари топширилди.

Райимжон АЛИБОЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы