АБАЙ ҚОЗОҚ АДАБИЁТИНИНГ ЁРҚИН ЮЛДУЗИ

1 166 көрілім

Бундан бир йил аввал 9 ёшдаги Лайлим-Широқ исмли ўқувчиси шоир Абай шеърларидан парча ўқиб, Қозоғистон Республикасининг Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевга эстафета йўллагани ёдларингизда бўлса керак? Видео мактубни зўр қувонч билан қабуллаган Давлат раҳбари даҳо шоирнинг “Ғылым таппай мақтанба” номли шеъридан парча ўқиб, эстафета жиловини Таълим ва Фан вазирлиги Асхат Аймағамбетовга, Маданият ва спорт вазирлиги Ақтўти Райимқуловага ҳамда истеъдодли қўшиқчи Димаш Қудайбергенга йўллади.

   Ижтимоий тармоқда кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлиб, давом этган челлендж жамиятимиз руҳиятини кўтаргани рост.

   ҚР Ҳукуматининг қарори билан 10 август – “Абай куни” бўлиб эълон қилинганлигидан барча хабардор. Бу шоирга бўлган юксак эҳтиром,  унга бўлган ҳурмат дейиш мумкин. Шу сана муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудида шоир Абай Қунанбай-улининг 175 йиллик тавваллуд тўйи нишонланиб, йил бошидан буён турли анжуманлар ўтказилмоқда. Байрамга айланган куннинг йил сайин мавқеи кенгаяверадиганлигига ишончимиз комил.

   Сўзимизга далил, Туркистон шаҳрида ҳам буюк оқиннинг номини улуғлашга бағишланган тадбир ўтди. Шаҳар ҳокимлигида ўтган онлайн конференция миллат фахри ижодини тарғиб қилишга бағишланди.

   “Абай: “Ұлттық болмыстық үлгісі” мавзусида ўтган анжуманда шаҳар ҳокими Рашид Аюпов табрик нутқини етказди. Жаҳон адабиётининг йирик намоёндаси Абайнинг ижодлари ҳаётчан, мангу яшайдиганлигига тўхталди.

   “Ҳаётда ўчмас из қолдирган буюк шахс – қозоқнинг улуғ шоири Абайнинг 175 йиллик таваллуди муборак бўлсин! Унинг ҳалолликка бошлайдиган мўл меросини тарғиб қилиш орқали миллий қадриятларимизни таниймиз. Шу боис шоирни фахр тутишимиз лозим”,-деди Рашид Абадули.

   “Zoom” платформаси орқали алоқа боғлаган устозлар ва туркистонлик ёшлар – шоирнинг қора сўзларини ёддан айтиб, ижодларини намунали ёд олишди. Иштирокчилар фаоллиги эътиборга олинди. Деярли барчасига махсус тайёрланган совғалар топширилди. Мукофотга сазовор бўлганлар орасида “Абай ва табиат” номли мўйқалам усталари танловининг ғолиблари ҳам бор.

   Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Абайнинг 175 йиллиги доирасида вилоят марказида турли тадбирлар ташкил этилди. Адабий кечалар онлайн форматда ўтган. Жумладан, маданият ва тилларни ривожлантириш бўлими “Абай Қунанбаевнинг 175 йиллигига” бағишланган бадиий сўз усталари танловининг ўтишига ташаббускор бўлди.

   Шаҳар марказлаштирилган кутубхоналар тизимининг “Абайды оқы, таңырқа…” номли онлайн Абай ўқувлари, “Ұлы халықтың ұлы Абайы” номли дастури доирасида Абай шеърлари ва қора сўзларини ўқиш тадбирларига муштарийлар ва кутубхоначилар иштирок этди. “Ўтирор” кичик туманидаги кўп қаватли турғун уйларнинг бирига буюк оқиннинг тасвири ва доно сўзлари ёзилди.

   Хулоса: кўҳна шаҳарда энди фақат Абайга катта ёдгорлик ўрнатиш етишмаётганлиги … Ҳатто қурилаётган истироҳат боғларининг бирига Абай номи берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу нафақат бизнинг балки туркистонликларнинг таклифи.   

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы