УЛУҒ БАЙРАМ ЯХШИЛИК ОЛИБ КЕЛСИН!

486 көрілім

   Ҳурматли мусулмон аҳли, қадрли ҳамшаҳарлар!

   Барчангизни Улуғ айём – Қурбон ҳайит байрами билан чин дилдан муборакбод этаман!

   Ушбу кун қурбонлик қилиб, ният этиб, ғамхўрлик кўрсатиб, мусулмон аҳли бир-бирини кечирадиган байрам. Аммо, ҳозирги палла ҳар биримизга осон кечмаётгани маълум. Жаҳондаги шароит барча қувончли байрамларни имконияти борича тўхтатиб, саломатлигимизга эҳтиёт бўлишга чорлайди. Шунингдек, асосий бойлигимиз учун қурбонлик қилишдан аввал эҳтиёт чораларини, яъни ниқоб тақиб, масофани сақлаб, имкон қадар уйдан чиқмаслик керак.

   Яратган Эгамиз ушбу кунда элимизга тинчлик, ҳар бир хонадонга бахт, фуқароларимизга саломатлик ато этсин! Аллоҳ Таоло барчамизнинг дуои-тилакларимиз билан эзгу амалларимизни, қурбонликларимизни қабул этсин! Хонадонларингизга фаровонлик, мустаҳкам саломатлик, меҳнат йўлида обрў, касбларингизга ҳалоллик билан барака тилаймиз. Эгамен элимизнинг обрўси баланд, келажаги порлоқ, Мустақиллигимиз мангу бўлсин!

  Р.АЮПОВ, Туркистон шаҳри ҳокими.                  Ғ.САРСЕНБАЕВ, Туркистон шаҳар   маслаҳати котиби. 

                   

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы