АВЛОД КЕЛАЖАГИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

611 көрілім

Кейинги пайтлари жамиятда боласидан кечган тошбағир ота-оналар сафи кўпайиб келади. Ўз фарзандини савдога солиб, ижтимоий аҳволини рўкач қилиб етимлар уйига ўтказиш ҳоллари ҳам йўқ эмас.

   Шунингдек, ичкиликбозлик билан гиёҳвандлик кетига тушиб пировардида болалар жафо чекадиган ҳоллар ҳам кўплаб учрайди. Шу ўринда масъулият деган неъматнинг йўқлиги одамни ҳижолат қилади. Беш қўл баравар бўлмаганидек, орамизда турли одамлар ҳаёт кечмоқда. Бизнинг фаҳмлаганимиз фарзандларига лоқайд қарайдиган тошюраклар кўпайса ҳам сахий, юраги ҳароратга мўл хайрли инсонлар ҳам етарли.

   Шундай ишонч билан таъкидлашимизнинг ўзига хос сабаблари бор. Болалар уйининг тарбияланувчиларини ғамхўрликка тарбияга олишга ният билдирувчилар кўп. Ҳатто асраб олувчилар сони ҳам йил сайин кўпаймоқда. Шу кунлари Қозоғистон Республикасининг етим болаларини ва ота-оналарининг ғамхўрлигисиз қолган болаларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўналишида қатор ишлар бажарилмоқда. Ушбу ҳуқуқий нормалар бўйича бажарилаётган ташаббуслар самарасини бермоқда. Яъни жамиятда етим болалар сонининг кўпаймаслигига таъсир кўрсатмоқда дейиш мумкин.

   Теранроқ фаҳмлаб таҳлил этсак, бугунги авлод эртанги келажакдир. Боланинг улғайиб элини, ерини ҳимоя қиладигани буюк воқелик. Шу нуқтаи назардан етим қолган болалар сони ортса, эл ҳимояси бўладиган фуқаролар сони камаяди. Ота-онасиз ўсган бола жамиятнинг қолдиғига айланади деган сўз ўринсиз, лекин етимлик қисмати ҳар қачон хавфли. Шу боис, ота-она сифатида сиз билан биз авлод ғамини ўйламасак, уларнинг келажагига лоқайд бўлсак охири нима кечади. Ҳар биримиз ўз ишининг соҳиби, масъул фуқаросига айлансак яхши. Шу йўлда ўз болаларимиз ҳуқуқини, ҳаётини саломатлигини ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни теран ҳис  қилиб юракдан сезсак нур устига нур бўлади.

   Инсонийлик нуқтаи назардан, ота-она кўзи билан эътибор қилсак ҳам ғамхўрлик қилиш бурчимиздир. Жамиятдаги фуқаро сифатида турли сабаб билан етим қолган болаларга ғамхўр бўлиб, эзгулик қилишни ёддан чиқармаганимиз маъқул. Масъулиятсизлик ва лоқайдлик деган иллатдан миллий қадриятимизнинг етимини йиғлатмаган, бевасини хўрлатмаган эллигимизга синов эканлигини ёдда тутайлик.

  Худойберген ШЕРБАЕВ,

Туркистон вилояти маориф соҳасида сифатни таъминлаш

департаменти раҳбари ўринбосари.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы