ЭНГ БЕҒУБОР ВА ҚУВОНЧЛИ БАЙРАМ

590 көрілім

Ёзнинг дастлабки ойи оммавий байрам билан бошланадиганлиги маълум. У – 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоялаш куни.

   Ҳар бир бола иқтидорли, фақат унинг бўйидаги иқтидорини очиб, кашф эта билиш керак. Ҳозир эрта тонгдан оқшомгача телевизорга термулиб, смартфонга тикилиб ўтирганлар жуда кўп. Ўзга жаҳонга қамалиб ўтирганлари ҳам бор. Ҳозирги болаларнинг армони бўлак, эҳтиёжи бошқа. Бугунги қаҳрамонларимизнинг иқтидори бўлак мавзу. 13 яшар Ақсулу Айтбай қўбизни илк кўрганидан ошиқ бўлганини айтади.

   – Қўбизнинг ташқи кўриниши ўзига жалб этади, уни қўлингизга олиб чалсангиз юрагингиз ҳаяжонга тўлади. Асбобдан тараладиган ёқимли наво жонингизни қамраб, ўзгача фазилатга ошно этади. Бу асбобга жон битириб, куйларини баландларга етказсам дейман. Уни чалган сайин ўзгача куч рағбат оламан.

   Ақсулу ўз сўзида бир неча танловларга иштирок этаётганлигини ҳам айтиб ўтди. «Алаш умиди» халқаро маънавий юксалиш фестивалида бош соврин, халқаро «Тонг шуъласи» мега телелойиҳасининг бириничи даражали дипломи, «Дарабоз» иккинчи республика танловининг гранпри соҳиби.

   Машҳур шоир Мағжан Жумабаев «Ёш бола – ёш новда. Ёш чоғида қандай шакл берсанг шундай ўсади»,-дейди психологлар болам қандай дема, аввал ўзига қара дейди. Сабаби, уйдаги муносабат, ота-она хулқ атворининг кўзгуси унинг фарзанди. Кичкинтойни тарбиялайдиган мактаб ҳам боғча ҳам эмас, ота-онаси эканлигини эсдан чиқармайлик.

   Сабаби, Жусипбек Баласағун таъбири билан айтганда бола нимани билса ёшлигидан, уясидан ўрганади. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида доимо турли тадбирлар ўтказилади. Уларнинг мақсади жаҳондаги болаларнинг ахволига эътибор қаратиш ҳисобланади. Ҳозир элимизда бўлаётган офатга боғлиқ, ушбу тадбирлар онлайн форматда ўтади. Асосийси болаларни байрам билан табриклаб, кўтаринки кайфият бахш этиш даркор.

Шинар АДИЛХАН қизи.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы