ТОТУВЛИК ВА ДЎСТЛИК БАЙРАМИ

912 көрілім

Ҳар бир давлат учун жамоат тотувлиги муҳимлиги ўзгача аҳамиятга эга. Шу  жиҳатдан олганда элимизда тотувлик билан барқарорликка жиддий эътибор берилади.

   Йил сайин 1 – май Қозоғистон халқи бирдамлиги куни байрамида элимизда истиқомат қилаётган 130 дан зиёд этнос вакиллари қора чанғароқда тотув –  интимоқ, барака ва бирликда, фаровонлик ва маъмурликда ҳаёт кечаётганлигини нишонлайди. Афсуски, бу йил тотувлик билан бирлик байрами жаҳонни қамраган офатга боғлиқ кейинга қолдирилди.

   Мамлакатимиз ҳамма вақт қийин дамларда якдилликнинг юксак намунасини кўрсатиб, мустаҳкам эл эканлигини далиллаб келган. Халқимизда «Қўшилганнинг қўли узун, қўш карвоннинг йўли узун» деган қанотли сўз бор. Эндиликда элимиз ўткинчи қийинчиликни енгиб, илгариги фаровон кунлардан иборат ҳаётини  давом эттиради деб ишонаман.

   Бугунда вилоят маркази мақомига эга бўлган шаҳримиз ривожланиш, тараққиёт йўлида. Биз славян этноси вакиллари шаҳримизнинг тараққиётига кўпчилик билан бирга ўз ҳиссамизни қўшамиз ва қўшаверамиз. Бирлигимиз ярашиб элимиз тинч бўлиб, тотувликда фаровон ҳаётда умргузаронлик қилиш насиб этсин. Барча ҳамшаҳарларимизни дўстлик ва бирлик байрами билан табриклаб, чанғароқларингизга шодлик, оилангизга омонлик тилайман.

Ирина ЧЕГАНОВА,

Туркистон шаҳар славян этномаданий бирлашмаси раиси ўринбосари.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы