БИРЛИГИ ЯРАШГАН ЭЛМИЗ

2 780 көрілім

1 май – Қозоғистон халқи бирлиги куни байрами. Бугунги байрам жамиятимизнинг энг улкан кучи, бойлиги ва келажаги – бирлик байрами. Тотувлиги ва ҳамжиҳатлиги ярашган давлатимизнинг маънавий маркази ҳисобланадиган Туркистонда 30 дан зиёд миллат вакиллари фаровон ҳаёт кечмоқда. Уларнинг суюкли Ватани ягона –  у мустақил Қозоғистон.

   Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Нурсултан Абишули Назарбаевнинг раҳбарлигида Қозоғистон Халқи Ассамблеяси, Қозоғистон халқига мактубидаги вазифаларни бажариб, халққа тарғибот ишларини тушунтираётган йирик жамоа бирлашмаси бўлиб ҳисобланади.

   Шаҳар кўламидаги катта-кичик тадбирларни ўтказиб, Элбоши томонидан қўйилган вазифаларни амалда бажарилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бугун биз элимизнинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари тўғрисида фахр билан айтамиз. Иқтисодий, ижтимоий тараққиётнинг асосий кўрсаткичлари билан аҳолининг турмуш даражаси бўйича Қозоғистон бугунда МДҲ мамлакатлари орасида пешқадамлик қилмоқда.

   Бугунда жаҳонни қамраб олган коронавирус иллатини юқтирганлар элимизда ҳам кун сайин кўпаймоқда. Жаҳон кўламида авж олган бу янги вирус давоси ҳали топилгани йўқ. Шу улкан синов дамларида халқ бирлиги билан якдиллигининг мустаҳкам бўлиши –  элимизнинг барқарорлигини таъминлаб қўймай, эл сифатида чиниқишимизга куч-ғайрат беради. Бирлиги мустаҳкам элни ёв ҳам эгалламасдан, юқумли иллат ҳам бўйсундира олмайди. «Бирлик бўлмай тирлик бўлмайди» деб ҳикматли мушоҳада юритган ота-боболаримиз ҳамма вақт «Бир ёқадан бош, бир енгдан қўл» чиқариб, тотувликни муқаддас билган.  Муштарак байрам билан  барча ҳамшаҳарларимизни муборакбод этаман.

Яша ИДРИСОВ,

 Туркистон шаҳар турк этномаданий бирлашмаси оқсоқоллар ҳайъати раиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы