БИРДАМЛИК МАСЪУЛИЯТИ

646 көрілім

Бу байрам барча байрамларнинг асоси ва пойдевори десам муболаға бўлмайди. Элбошимиз, Тўнғич Президентимиз, Қозоғистон Халқи Ассамблеяси раиси Нурсултан Абишули Назарбаевнинг «Бирлик бўлмай тирлик бўлмайди», биз барча қийинчиликларни фақат бирлик шарофати билан енгамиз,  деган каломлари ўта ўринли ва ҳаётий.

   Жорий йилги пандемия офати – карантин шароитида Туркистон шаҳри аҳолисини блок-постларда тиббий ҳимоя қилиб ҳаётимизга посбон бўлаётган полиция ва тиббиёт ходимлари учун «Карвон сарой» МЧБ томонидан тўйимли тушлик таом тайёрлаш, жойларга етказиш каби зиммамиздаги  масъулиятли ишни адо этиш  орқали шу умумхалқ ишига ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Бу кўпчиликка келган имтиҳон яна ўша кўпчиликнинг масъулияти ва бирдамлигига боғлиқ. Давлатимиз томонидан қабулланаётган барча чора-тадбирлар биринчи навбатда биз фуқаролар, уларнинг оилалари саломатлиги учундир. Биргалашайлик, офатга қарши курашда бирга бўлайлик. Бу фазилат – 1 май байрамига ўзига хос туҳфа бўлади.

   Жорий йилга режаланган кўп тадбирларимиз карантин муддати тугаганидан сўнг кўпчилик билан бирга амалга ошишига ишончим комил. Фурсатдан фойдаланиб этно маданий бирлашмаси фаолиятига фаол муносабатда бўлиб, ёрдам кўрсатаётган ҳамшаҳарларимизга миннатдорчилик билдирган ҳолда ўзгалар ҳам шулардан ўрнак олишини истардим. Байрам муборак ҳамшаҳарлар!

Баҳодир ИРСМЕТОВ,

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданий бирлашмаси раиси,

Қозоғистон Халқи Ассамблеяси аъзоси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы