“МАНГУЛИК ШУҲРАТ” – ЮКСАК ТАШАББУС

600 көрілім

Аҳмад Яссавий номидаги ХҚТУ-да Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Мангулик шуҳрат” акцияси бевосита эфирда онлайн режимда ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади машъум урушда қаҳрамонлик кўрсатган фахрий оталаримизнинг исмларини унутмай, авлоддан-авлодга тарғиб қилиш. Мазкур тадбирга университет ректори Бўлатбек Абдирасилов, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов, Яссавий университети фахрийлар кенгаши раиси Балғабай Нақипов, университет профессори Бекжигит Сердали иштирок этиб, тадбирнинг юксак савияда ўтишига ташаббускор бўлди.

   Эфир давомида университет ўқитувчилари, ходимларининг қариндошлари уруш, фронт орти қаҳрамонликлари билан меҳнатлари ҳақида маълумотлар кўрсатилган тадбирни олим Дўсай Кенжетай олиб борди. Тадбирда сўзга чиққан Бўлатбек Серикбайули ушбу акциянинг ёшлар учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, уруш жангоҳларида бўлган оталаримизни унутмаслик ва ҳурмат қилиш лозимлигини айтди. Урушга ўз эли номидан отланиб, ўзга юртда кўз юмган фахрий оталаримиз ҳақида гапирди. 2012 йили 9 май куни Бўлатбек Абдирасилов қариндошлари билан Украина Республикаси Полтов вилояти, Зенков шаҳрига борганида 166 қозоғистонликларнинг шу заминда дафн этилгани маълум бўлди. Уларнинг орасида туркистонликлар ҳам бор экан. Бевосита эфирда ўз элидан олисда дафн этилган уруш фахрийларимизнинг исмлари тилга олинди. Афсуски, аксариятининг исмлари номаълум ҳолича қолган. Айни пайтда, Зенков шаҳрида Бўлатбек Серикбайулининг бевосита иштирокида ушбу ботир оталаримизга махсус мемориал очилиб, исмлари ёзилган. Зенков шаҳри аҳолиси ўзларини душмандан озод этган қозоқ қаҳрамонларига ўзгача олқиш билдирганини ёдга олган Бўлатбек Абдирасилов юқорида тилга олинган фахрийларнинг авлодлари бўлса университет билан боғланишларини илтимос қилди.

   Туркистондан Улуғ Ватан урушига 18547 фронтчи отланиб, уларнинг 2584 нафари қайтиб келмаган. Уларнинг исмлари авлодлар ёдида мангу сақланади. Туркистон шаҳрида 4 уруш фахрийси – Абжаппар Дайрабаев, Неъмат Абдирасилов, Қурбанай Мубораков, Фозил Азимов оталаримизнинг ҳам орамизда эканлиги айтилиб, уларга омонлик тилади. Шунингдек, Туркистондан чиққан Совет Иттифоқи Қаҳрамонларининг ҳам исмлари аталди. Улар Расул Исетов Туркистон шаҳридан, Қурбонбой Ирисбеков Чўрноқ қишлоғидан, Абдулла Усенов Теке қишлоғидан ва Файзулла Йўлдошев Туркистон шаҳридан. Ҳозирги авлод ва келаси авлод бу аждодларимиз қаҳрамонликлари олдида мангу қарздор,-деб таъкидлаган университет ректори иштирокчиларни байрам билан табриклади.

   Сўнгра Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбайимбетов билан Яссавий университети фахрийлар кенгаши раиси Балғабай Нақипов ушбу тадбирнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, жумладан фронт орти фахрийларининг ҳам меҳнатлари юксак эканлигини таъкидлади. Тадбир давомида тарих фанлари доктори, профессор Жамбил Ортиқбоев бевосита эфирдан Аҳмад Яссавий университетининг ушбу эзгу тадбирига юқори баҳо берди. Дўсай Кенже-тайули ҳамда университет профессори Бекжигит Сердали тадбир давомида ёшлар онгига урушнинг офати, асорати хусусида ўринли масалалар билан баҳам кўришди. Эфир давомида университетнинг байрамга мувофиқ тайёрлаган махсус лавҳаси кўрсатилди.

   Онлайн режимда ўтган акцияга “Zoom” платформаси орқали Қирғизистон, Ўзбекистондан олимлар, Аида Эгамбердиева, Мээрим Кулбаева, Баҳодир Каримов каби филология, тарих фанлари докторлари эфирга махсус иштирок этиб, Ғалаба кунига аталган фикрларини билдириб, табрикларини етказди.

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары