ИЛЛАТГА ҚАРШИ КУРАШИШДА МАСЪУЛИЯТЛИК ТАНИТАЙЛИК

309 көрілім

   Бугунда бутун жаҳоннинг эътиборини қаратган СOVID-19 коронавирусини юқтирганлар сони юртимизда кун сайин ортиб келмоқда. Жаҳон даражасида кенг тарқалган ушбу янги вируснинг шу кунга қадар давоси топилмади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу инфекциянинг жуда оғир иллат эканлигини маълум қилган эди. Шунга боғлиқ Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ушбу дарднинг олдини олиш мақсадида Қозоғистон халқига мурожаатини эълон қилиб, фавқулодда шароит жорий этиб, тегишли вазирликлар ва нуфузли органларга навбат куттирмайдиган кўплаган муҳим вазифаларни қўлга олишни топширган эди.

   Шундай қилиб 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб Давлат раҳбари юртимиздаги ўрин олган иллатга ва фавқулодда вазият эълон қилишига боғлиқ Туркистон шаҳар марказий касалхонасига 50 ўринли тўшакка мўлжалланган провизор стационари очилган эди. Бу ўринга дуч келган тана ҳарорати кўтарилган ёки тумов белгилари бўлган беморлар ётқизилиб, текширилмоқда. Шунингдек, мазкур 50 ўринли касалхонага коронавирусга шубҳали бўлган беморлар ётқизилиб, коронавирус иллати тасдиқланган шароитда махсус госпиталга алшматирилади. Иллатга чалинган беморларни дастлабки фавқулодда шароит вақтида қўшни Кентов шаҳрига юборилиб келинди. Агарда коронавирус иллати тасдиқланмаган шароитда шаҳардаги провизорли стационарларда беморлар муолажасини давом эттириб келди.

   Туркистон шаҳар марказий касалхонасининг базасида асосан Туркистон олий тиббиёт коллежида 150 ўринга мўлжалланган карантинли стационар фаолият юритди. Бунда карантиннинг асосий мақсади коронавирус ҳамда тасдиқланган беморлар билан бирга алоқада бўлган ва фақат назоратни талаб этадиган одамлар ётқизилди. Уч ой муддат ичида карантинли стационарда 600 дан зиёд одам қаралиб назоратдан ўтди.

   ҚР Соғлиқни сақлаш вазири А.Цойнинг буйруғи билан Давлат раҳбарига бир неча лойиҳа тавсия этилгани маълум. Бу тавсия этилган лойиҳанинг ичида икки ҳафталик яъни 2020 йилнинг 5-20 июль оралиғида карантин режими жорий этилди. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан коронавирусни даволайдиган инфекцияли тўшак ўринларнинг сонини 50 фоизга кўпайтириш бўйича вазифа юкланди. Шунга боғлиқ 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб шаҳар касалхонасининг базасида қўшимча 30 тўшак ўринли инфекция госпитали очилди. Умумий сони касалхонага 50 ўриндан 300 гача кўпайтирилди.

   Бугунги шароитда шифокор сифатида шаҳар турғунларига айтадиганим, шу кунлари кўп жойларда пневмания касаллиги авж олгани яширин эмас, шу боис ҳар бир шаҳар турғунининг тана ҳарорати кўтарилиб, оғриган бўлса энг биринчи ўзларининг ҳудудий шифокорларига мурожаат этгани афзал. Фақат шифокорнинг тавсияси билан берилган дори-дармонни қабуллаши керак. Агар бемор ўрта даражали ёки оғир даражали шароитда бўлса бирданига провизорли стационарга ётқизилади. Бу провизорли стационарда бизлар беморни ПЦР усули билан коронавирусни аниқлашга таҳлил қилиб хулоса чиқарамиз. Таҳлили натижасида коронавирус иллати тасдиқланган шароитда  касалхонадаги 30 ўринли махсус госпиталга жойлаштирилади. Бу мазкур 30 ўринга мўлжалланган госпитал ҳудуди белгиланган талабларга мос кучайтирилган, унда жуда хавфли юқумли беморлар ётганликдан полиция ходимлари кун давомида назорат қилиб боради. Бугунда госпиталда иллатга чалинган 30 бемор даволанмоқда. Провизорли стационар 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, у ерда шу кунлари 233 бемор даволанаётган бўлса, 67 ўриннинг бўш турганлигини айтиб ўтганимиз афзал. Шунингдек, 30 ўринли инфекцияли госпиталда 4 шифокор, 20 ходим, 10 ҳамшира, 6 санитар хизмат қилса, 300 ўринли провизорли стационарда 44 шифокор, 150 ҳамшира, 91 санитар, 10 қўшимча ходим фаолият юритади.

   Бугунда хавфли иллатнинг ёппасига таралишини камайтиришнинг кўплаган усуллари қаторида: қўлни тез-тез совунлаб ювиш, антисептикларни фойдаланиш, ниқоб тақиш, масофани сақлаш, қўл узатиб саломлашиш ва бошқа эҳтиёт чоралари билан бирга зарурият бўлмаган шароитда ташқарига чиқмаслик, ҳеч қандай тўй-йиғинларга бормаслик, оиласи билан фарзандлари даврасида уйда бўлишни шаҳар аҳолисидан илтимос қилган бўлар эдим.

Жанбўлат ДИЛДАБЕКОВ,
Туркистон шаҳар марказий касалхонасининг
бош шифокори.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары