БОШ МУФТИЙ МУРОЖААТИ: МАСЖИДЛАРНИ ОЧАМИЗ

348 көрілім

Ҳурматли биродарлар!

   Муқаддас Қуръони карим китобида: “Ҳақиқатан қийинчилик билан бирга енгиллик бор. Аллоҳ сенларга енгиллик хоҳлайди”,-дейилган. Мана, Аллоҳга шукур, юртимизда Фавқулодда вазият муддати якунланди. Аммо, карантин режимининг талабларини қатъий сақлаб, эҳтиёт чораларига жуда муҳим аҳамият беришимиз керак. Қувончли хабар! 2020 йилнинг 18 майидан бошлаб элимиздаги барча масжидларимиз махсус санитар талабларини сақлаган ҳолда очилади.

   Шу вақтдан бошлаб мусулмон аҳлининг ибодат этишга, Қуръон ўқитиб, никоҳдан ўтишига бўлади. Жамоат билан ўқиладиган намозларнинг муддатини қўшимча хабар берамиз. Ибодат этиш, Қуръон ўқитиш, никоҳдан ўтиш маросими давомида карантин талабларини қатъий ёдда тутишларингизни сўраймиз. Ўзимизга ғамхўрлик – ўзгаларга ғамхўрлик эканлигини унутмайлик.

   Ҳурматли жамоатчилик! Жорий йилги Рамазон ойининг карантин шароитида ўтиши савобли амаллар ва эзгу тадбирларга тўсиқ бўлмади. Масжид томонидан 100 мингга яқин ёрдамга муҳтож оилаларга ҳиммат кўрсатилди. Ифторлик бепул тарқатилди. Савоби мўл баракали ойда эзгу ишга иштирок этган барча фуқароларга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ рози бўлсин! Ушбу амалларнинг савобини ўзларингиз кўрингизлар деб тилайман. Аллоҳ Таоло ер юзидан юқумли иллатни йўқ қилиб, масжидларимизни жамоат билан тўлдириб, баракали, маъракали кунларда дийдор кўришиш насиб этсин. Элимиз омон, юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Омийн!

 Науризбай ҳожи ТАҒАНули,

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг раиси, Бош муфтий.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары