Малик Даулетов Жумаханули

«Түркістан», «Туркистон» шаҳар газеталари МЧБ-нинг директор-муҳаррири. 

image6

1983 йили 8 январда Туркистон шаҳрида дунёга келган. 2003 йили Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ-нинг филология факультети, журналистика мутахассислигини тамомлаган. 2004 йили Шимкент шаҳридаги республика “Жаңалық”  газетасида фотомухбир, масъул котиб хизматларини бажарган. 2006-2010 йили “Оңтүстік Қазақстан”  газетасида Туркистон шаҳрининг махсус мухбири бўлган. 2010-2017 йили Туркистон шаҳри ҳокимининг матбуот котиби хизматини бажарган. 2017 йилдан бошлаб “Түркістан”, “Туркистон” шаҳар газеталари МЧБ-нинг директор-муҳаррири бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

 

Лаззат Сарибаева Қанибек қизи

image1

1966 йили 11 июль куни Қизилқум тумани (ҳозирги Ўтирор тумани), Темир станциясида дунёга келган. “Октябрнинг 50 йиллиги” номли ўрта мактабини 1983 йили тамомлаган. Ал Фаробий номидаги Шимкент педагогика маданият институтини 1984-1988 йили Кутубхоначи ва библиография мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Дастлабки меҳнат фаолиятини 1988 йили Ўтирор тумани, Шавилдир марказий кутубхонасида кутубхоначи-библиограф хизматидан бошлаган. 1998 йили Туркистон шаҳридаги “Түркістан” газетасида котиба-машинистка хизматини, 2000 йилнинг январь ойидан бошлаб 2002 йилга қадар мухбир хизматини бажарди. 2002-2004 йиллар оралиғида хатлар бўлимининг мудираси, 2004-2014 йиллар оралиғида ижтимоий соҳа ва маънавият бўлимининг мудираси, 2015-2016 йиллар оралиғила сиёсат ва маънавият бўлимининг мудири, 2016-2017 йиллар оралиғида масъул котиб хизматларини шараф билан бажарди. 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб директор-муҳаррир ўринбосари хизматини бажармоқда.

 

 

Райимжон Алибоев Ортиқбойули

image3

1977 йили 8 февраль куни Туркистон шаҳрида туғилган. Шаҳардаги А.Навоий номли №13 мактаб-гимназиясини тамомлагандан кейин 1994 йилнинг август ойида шаҳар ижтимоий-сиёсий “Түркістан”, “Туркистон” шаҳар газеталарининг ўзбек бўлимига мусаҳҳиҳ бўлиб ишга қабулланган. 1998 йилдан бошлаб мухбир-оператор, таржимон хизматларини шараф билан бажарган. 2005 йилдан шу кунга қадар “Туркистон” газетаси ўзбек бўлимининг мудири хизматини бажармоқда.

 

 

Мамиржон Набиев Расулули

image2

1973 йили 11 декабрда Туркистон шаҳрида дунёга келган. Олий маълумотли. Қозоғистон халқлар дўстлиги университети қалдирғочи. 1993 йили “Түркістан” газетасига мусаҳҳиҳ бўлиб қабулланиб, таржимон бўлиб меҳнат қилиб, шу кунлари компьютер маркази раҳбари хизматини обрў билан бажармоқда.

 

Қуаниш Тасибаев Есенбекули 

image8

Қуаниш Есенбекули Тасибаев 1980 йили 23 октябрда Туркистон шаҳрида дунёга келган. “Нур Отан” партияси аъзоси. Туркистон шаҳридаги Т.Бигелдинов номли №16 умумий ўрта мактабини 1997 йили тамомлаган. 1997 йили Х.А.Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг Журналистика бўлимига ўқишга тушиб, 2002 йили журналист мутахассислигини эгаллаган. 2002 йили “Түркістан” газетасида мусаҳҳиҳ-мухбир бўлиб меҳнат фаолиятини бошлаган, 2008-2014 йиллар оралиғида Туркистон шаҳар ички сиёсат бўлимида инспектор бўлиб хизмат бажарди. 2014-2017 йиллар оралиғида шаҳар “Түркістан” газетасининг бўлим мудири, 2018 йилдан бошлаб “Түркістан” газетасининг қозоқ бўлими мудири хизматини бажариб келмоқда.

Нуртас Кенесбеков Мухтарули

image4

1994 йили 19 ноябрда Туркистон шаҳрида дунёга келган. 2001-2012 йиллар оралиғида Ж.Эдилбаев номли №18 мактаб-гимназиясини тамомлаб, Туркистон гуманитар-техника коллежига қабулланди. Ўрта махсус билим даргоҳини 2015 йили “Қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси” ихтисослиги бўйича тамомлаб, 2018 йили М.Авезов номли ЖҚДУ-га “Қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси” ихтисослиги бўйича бакалавр дипломини олган. 2016 йилнинг 7 ноябрида “Түркістан”, “Туркистон” шаҳар газеталари таҳририятига мусаҳҳиҳ хизматига қабулланиб, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб шу кунга қадар мухбир хизматини бажариб келмоқда. 2018 йилдан катта мухбир, 2020 йилдан бошлаб сайт мудири хизматини бажариб келмоқда. 

Шинар Бўлат Адилхан қизи

шинар

1996 йили 2 мартда Туркистон шаҳрида дун          ёга келган. 2014 йили Туркистон шаҳридаги С.Эрубоев номли №7 умумий ўрта мактабини тамомлаб, 2018 йили Х.А.Яссавий номли ХҚТУ-нинг ижтимоий фанлар факультети Журналистика мутахассислигини тамомлаган. 2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб “Түркістан” газетасида мусаҳҳиҳ бўлиб ишламоқда.

Умитбек Бағдат

Үмітбек Бағдат

1993 йили 15 мартда Туркистон шаҳрида дунёга келган. Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг қалдирғочи. Халқаро “Өнер факультетининг” гран-при соҳиби. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб мухбирлик хизматда.

Арайлим Мағзуова Мейрамхан қизи

Арай Мағзуова

1994 йилнинг 3 декабрида Ўтирор тумани, Шавилдир қишлоғида дунёга келган. 2012 йили Темирбек Ибрагимов номли умумий ўрта мактабини тамомлаб, 2016 йили Туркистон гуманитар-техника коллежининг қозоқ тили ва адабиёти ўқитувчиси ихтисослигини тамомлаган. 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб “Түркістан” газетасига мусаҳҳиҳлик хизматига қабулланди.

Ақберен Амангелди Дауренули

Акберен Амангелді

1996 йили 19 август куни Туркистон шаҳрида туғилган. 2014 йили Туркистон шаҳридаги М.Жумабоев номли №15 мактаб-гимназиясини тамомлаб, 2019 йили Х.А.Яссавий номли ХҚТУ-нинг ижтимоий фанлар факультети журналистика мутахассислигини тамомлаган. 2020 йилнинг апрель ойидан бошлаб фотомухбир хизматида фаолият юритмоқда.

Рўзиохун Мадалиев Шомирзаули

Ахунжон

1994 йилнинг 19 февралида Туркистон шаҳрида таваллул топган. 2011 йили А.Навоий номли №13 мактаб-гимназиясини тамомлаб, 2015 йили ХҚТУ қошидаги Яссавий коллежининг техникавий дастурий-таъминотчи мутахассислигини тамомлаган. 2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб “Түркістан”, “Туркистон” газеталарига мусаҳҳиҳ-таржимон хизматига қабулланди.

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы