СУҒОРИШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

669 көрілім

Иқлими қурғоқ, сувсиз, ёз фасли узоқ чўзиладиган Туркистонни кўкаламзорлаштириш учун энг аввало суғориш тизимини такомиллаштириш керак. Масаланинг ижобий ечими – асосий эътиборда. Шу мақсадда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеевнинг назорати остида Туркистонда теран таҳлил қилинган мажмуавий лойиҳа бўйича кўламдор ишлар амалга оширилмоқда.

Энг аввало шаҳарнинг бир неча йўналишидан келадиган кичик каналлар капитал таъмирлашдан ўтказилиб, шаҳарга сув тортилди. Туркистон ҳудудида юзлаган сув тармоқлари пайдо бўлди. Маънавий-маданий марказ билан маъмурий тадбиркорлик марказида ҳамда қўшни ҳудуддаги кўчаларда қурилаётган йўлларнинг бўйида лойиҳа бўйича юз чақирим ариқчалар ўрнатилди. Бу – Туркистоннинг экологиясини яхшилаб, иқлимини ўнглаш учун қўйилаётган ижобий қадамлар.

“Туркистон магистрал каналини капитал таъмирлаш” лойиҳаси, “Кенсай-Қўшқўрғон-2” сув омборини қуриш, “Машина усулида сув бериш”, “Етти кўллар тизимини янгилаш” ишлари бошланди. Туркистон шаҳри бош лойиҳа асосида шаҳар атрофидан 8 мингга яқин гектар ҳудудга “Яшил белбоғ” қуриш режаси йил охиригача тўлиқ амалга ошади. Бу – ёзи иссиқ Туркистонни яшил ҳудудга айланишига асос бўлади. Оби ҳаёт билан таъминлаш ишларини амалга ошириш орқали шаҳар ичидаги ҳамда айланма йўл бўйида ўтқазилган дарахт кўчатлари билан яшил майдонни суғоришга тўлиқ имконият бўлади. Ушбу ариқчалардан келган сув мақбара ҳудудида жойлашган Тўнғич Президент истироҳат боғидаги сунъий кўлга келиб қуйилади. Туркистон аэропорти ҳудудида 140 минг манзарали дарахт, 200 минг қораўрик ўтқазилди. Бу ҳам шаҳарнинг яшил либосга бурканишига сабаб бўлади.

Шаҳардаги қурилиш майдонларини оралаган Ўмирзақ Естайули янгидан қад ростлаган “Дендро истироҳат боғи” билан ундаги сунъий кўлнинг қурилиш бориши билан танишди. Сунъий кўл қурилиши ниҳоясига яқин. Кўп ўтмай бу ерга сув келади. Туркистон меъморлари вилоят ҳокимининг топшириғи билан янги сув тармоғининг лойиҳасини тайёрлади. Лойиҳа амалга ошган тақдирда узунлиги 9 чақиримдан иборат янги канал пайдо бўлади.

Шу тарзда “Кенсай-Қўшқўрғон” сув омборидан келадиган табиий сув Яссавий мақбараси ҳудудидаги Тўнғич Президент истироҳат боғи билан шаҳар пойида жойлашган аттракционлар паркига қадар чўзилади. Таъкидлаш керак, Туркистон шаҳрини сув билан таъминлашда ер усти сувлари билан бирга ер ости сувларининг ҳам аҳамияти катта. Яроқсиз бўлиб қолган 150 скважина қудуқларини қайта аслига келтириш орқали йилига қўшимча 190 млн куб метр сувдан фойдаланиш имкониятига эришилади. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы