АҲОЛИ МУАММОСИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛМОҚДА

425 көрілім

«Nur Otan» партияси шаҳар филиалида тасдиқланган жадвалга мувофиқ шаҳар маслаҳати депутати Рая Ибадуллаева шаҳар аҳолисининг  илтимослари бўйича жамоат қабулини ўтказди. Жамоат қабулини шаҳар партия филиали маслаҳатчиси Анварбек Исабеков олиб борди.

Жамоат қабулига келган шаҳар аҳолиси Женис Қурманбаев ўзининг бемор эканлигини айтиб, касалхонага ётқизишини, Гулнар Раманқулова кўчасига асфальт тўшалишини, Мухамеджан Қурбаналиев кўчаларидаги трансформаторларни алмаштиришини, Шарбан Сарсенова ижтимоий ёрдам кўрсатишини, Кулзия Шайирбекова болаларга ўйин майдончасини солишини, Лаззат Халбекова саломатлиги йўқ эканлигини тилга олиб, касалхонага ётқизишини, Абилқасим Жайнақулов кўчаларига ташландиқ тўкадиган қутича қўйишини, Қадир Қулсариев аёлининг икки фарзандини ўзига ташлаб кетиб қолганини, шароити йўқлигидан фарзандларини мактаб-интернатга жойлаштира олмаётганини айтиб, ёрдам беришини сўради. Халқ депутати Рая Серикбай қизи шаҳарда яшовчи Қадир Қулсариевнинг масаласи бўйича жадал қарор қабуллаб, С.Эрубаев номидаги №8 мактаб-интернатининг директори Абдиразақ Ўтекейга хабарлашиб, ўзи махсус олиб бориб жойлаштирди. Шунингдек, икки болага ҳомийлик кўрсатиб, ой сайинги тўлов ҳақисини ўз ҳаражати ҳисобидан тўлайдиган бўлди.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлигининг иш билан таъминлаш ва ижтимоий дастурлар бўлимининг раҳбари Нурбиби Бурибаева, шаҳар маслаҳати депутатлари Сакен Хандиллаев, Ақиқат Абдуллаев, шаҳар касалхонаси бош шифокори ўринбосари Бахт Стамқулов, шаҳар шифохонаси бош шифокори Райимбек Тасирбаевлар тасдиқланган жадвал бўйича аҳолини қабуллади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы