ЭСКИ ЙИЛНИНГ ҲИСОБОТИ ЯНГИ ЙИЛНИНГ РЕЖАСИ

506 көрілім

Элбоши топшириғига мувофиқ, аҳоли манзил, туман-шаҳар раҳбарлари аҳоли олдида бир йил давомида бажарган ишларини якунлаб ҳисобот бериши лозим. Бу анъана бугунда давом этиб, йил сайин амалга оширилмоқда. 2020 йили эгалланган довонлар билан эришилган ютуқларни эълон қилиш учун Туркистон шаҳри ҳокими турғунлар билан онлайн режимда учрашди. Йилни якунлади, келажак мақсадларни белгилади. Вилоят марказининг шу кунга қадар тараққиёт савияси билан келажакка мўлжалланган режасини кўпчилик олдида эълон қилган Туркистон шаҳрининг ҳокими тўлиқ ва қаноатланарли маълумот берди. Айниқса, таълим соҳаси тўғрисида айтганлари дилга манзур.

“Билимли авлод – эртангги ёрқин келажак кафолати” буни ҳеч ким йўққа чиқара олмаслиги аниқ. 2020-2021  янги ўқув йилида шаҳар мактабларида таълим оладиган умумий сони 46693 ўқувчининг 17093 ижтимоий заиф қатламидагилар “Бир оилага бир компьютер техника” қоидаси бўйича компьютер техникалари билан заруриятига кўра таъминланди. Яъни, 1400 бола мактаб компьютерлари, 2675 ўқувчи республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан планшет билан таъминланди.

Шунингдек, республика бюджети ҳисобидан 4851 дона компьютер билан ноутбуклар ижтимоий заиф қатламдаги болаларга тарқатилади” деб таъкидланди. Дарҳақиқат, ўтган йили эл бошига қийинчилик келтирган йил бўлгани барчанинг ёдида. Жаҳонни қамраган пандемия бизнинг элимизни ҳам айланиб ўтмади. Элимизнинг келажаги ёшларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида барча таълим масканларида билим онлайн тизимига кўчди. Албатта, онлайн форматида ўқитиш устозлар билан бирга ота-оналарга ҳам ўз қийинчиликларини етказди, айниқса, кўп фарзандли оналарга. Бундай дейдиганимиз, битта уйда мактаб ёшида 4-5 фарзанди борларнинг ҳар бир боласига алоҳида планшет ёки ноутбук зарурлиги бўй кўрсатди. Шундай қийинчиликлар шаҳар ҳокимлиги қўллови билан ҳал бўлди.

Шаҳар ҳокимининг таълим соҳаси тўғрисида айтган маърузасини тинглаб шундай хулосага келдим. Шаҳримизни ободонлаштириш доирасида ўтган йили эришилган ютуқларимиз ҳам етарли, келажакда бажариладиган кўламдор ишлар ҳам кам эмас. Ҳокимлик билан аҳоли ўртасидаги учрашув бажарилаётган ишлар ҳақида ахборот беришгагина эмас, шунингдек, муҳим вазифаларни ҳал қилишга, келажакда режаларга тузатишлар киритишга имконият берди. Шу ўринда турғунларнинг фикри ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди деб ўйлайман.

Дуйсенкул ЖАМБЎЛОВА, 
Туркистон вилояти, Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошидаги Оналар кенгаши раисаси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы