ҚЎЛ ТЕННИСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИНГ

509 көрілім

Туркистон шаҳридаги Б.Шўлақ ёпиқ ўйингоҳида шаҳар, вилоят маслаҳатларининг собиқ депутати, “Иасси” консорциуми раҳбари, қўл тенниси бўйича шаҳар федерацияси президенти Умбет Абилдаули Жусипбаев билан учрашиб, мулоқотда бўлдим.

– Ушбу спорт тури билан ёшлигимдан шуғулланаман. Ҳаракат, чаққонликни талаб қиладиган бу ўйин саломатликни мустаҳкамлайди. Бошқаларни қўл тенниси билан шуғулланишга даъват этаман, – деди у.

Навбатдаги суҳбатдошим – 12 ёшдаги Рамазан Назир бўлди. Бобоси Қанибек Қарашев билан Асиқатадан келган экан.

– Теннис бўйича спорт усталигига номзодман. Олти йилдан буён спортнинг ушбу тури билан шуғулланаман. Қозоғистон чемпионатида биринчиликни эгалладим. Энди жаҳон чемпиони бўлиш ниятидаман, – деди у.

Фахрий устоз, таниқли дин пешвоси Пўлат Ҳайдаров ҳам одатдагидек спорт анжуманига ташриф буюрган экан.

– Одам ҳар куни уч маҳал тамадди қилиш одат тусига киргани каби, спорт ҳам унинг ҳаётида мустаҳкам, доимий ўрин эгалласа, бундан у фақат ютади. Саломатлиги, кайфияти чоғ бўлиб, дори-дармон сотиб олмайди. Соғлом яшаб, узоқ умр кўрай десангиз – спорт билан шуғулланинг, – деди Пўлат ака.

Мана шу спорт анжуманини уюштириб, ўнлаб йиллар давомида юзлаб, эҳтимол минглаб туркистонликларни спортнинг ушбу турига ошно қилган Умбет Абилдаулига миннатдорчилик изҳор этамиз.

Ш. МАДАЛИЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы