ЭЗГУЛИКНИНГ ЖАРЧИСИ – ЁШЛАР

388 көрілім

Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетининг талабалари юқоридан кўринди.

Яқинда Жамбил вилояти ҳокимлигининг ёшлар сиёсати масалалари бошқармаси, “Илғорлар танлови” жамоат бирлашмасининг ташкилотчилигида “ЭЗГУЛИКНИНГ ЖАРЧИСИ – ЁШЛАР” мавзусидаги ёшлар орасидаги республика баҳс мунозара турнири ўтди. Турнирга “Шанирақ” клублар координациясининг қошидан ташкил топган “IKTU debate” клубининг фаол аъзолари, ХҚТУ талабалари иштирок этиб, совринли ўринларга сазовор бўлди. Университетимизнинг табиатшунослик факультетининг декан ўринбосари Нурлибек Абдимуталиб раҳбарлик этадиган клуб аъзолари Ағабек Атабек, Ўтеш Алмас 1-ўрин, Баймурат Алмас, Бахтияр Арман совринли 3-ўринни эгаллаб, “ACER”, “Samsung” компанияларининг техникалари билан тақдирланди.

“Туркистон-ахборот”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы