ИМОМЛАР ЯНГИ ТИЗИМ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ БЕРДИ

436 көрілім

Минтақамизда диний кўзқараш бўйича масалалар оз эмас. Саждага бош қўйганларни тўғри йўлга бошлаш замон талаби. Бу борада имомларга юкланадиган масъулият юки оғир. Ушбу талабларнинг уддасидан чиқишни бир йўлга қўйиш бўйича ҚМДБ томонидан муҳим қарорлар қабулланиб келмоқда.

Шунга биноан, Туркистон вилоят вакиллигида йиллик ҳисобот йиғилиши ўтди. Имомлар ҚМДБ-нинг тўрт йўналиши бўйича ҳисобот бериши шарт. Хусусан, закот, ҳалол ривожланиш, фатволарни тарғиб қилиш, халқнинг диний саволларига жавоб бериш бўйича ҳисобот олинди. Масжидларнинг ҳолати ва кадр тайёрлаш, мутахассис жалб этиш масалаларини ҳам йўлга қўйиш томони кун тартибида кўрилган. Шунингдек, имомларнинг ҳисоботи видео лавҳа, слайд ва қоғоз турида қабулланди. Минтақалардаги ҳал этилмай келаётган долзарб масалаларга ҳам устуворлик берилди. Шу тарзда имомларнинг иши рейтинг тизим бўйича баҳоланиб, йил давомида бажарилган ишларига мониторинг олиб бориш масалалари ҳам эътиборга олинган.

Бунга қўшимча минтақа вакиллигидаги муҳим янгиликларни ҳам таъкидлаб ўтсак. Вилоят имоми Мусабек Ақтамберди йиллик ҳисоботни йиғилишга тўпланган туман имомларини жорий йили хизматга янгидан тайинланган ҳамкасблари билан таништирди. Вилоятга ноиб имом бўлиб Муҳаммаджон Жумадиллаев билан Абдулкарим Абдукамол, Туркистон шаҳрига бош имом бўлиб Нурлан Абдуллаули Тажибаев тайинланди. Шунингдек, Мақтаарал туманининг бош имоми Мансур Аймуҳаммедов, Жетисай туманининг бош имоми Жўрабай Дулатбаев, Арис шаҳрининг бош имоми Ҳажимуқан Қазибаевлар кўпчиликка таништирилди.

Хулоса қилиб айтганда, Туркистон шаҳри ноиб имоми хизмати билан “Назир Тўреқулов” номидаги масжиднинг бош имоми вазифасини баравар бажариб келган ҳамшаҳримиз – Муҳаммаджон Эргашбайули ҳам Туркистон вилояти ноиб имоми вазифасини шараф билан бажаради деган ишончдамиз ва омад тилаймиз.

“Туркистон-ахборот”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы