ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ЎТДИ

361 көрілім

      Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида 2020-2021 ўқув йилининг академик очилиш тантанаси ўтди. Университетнинг Ваколатли Кенгаши ташкилотчилигида онлайн форматда ўтган тадбир Маданият марказининг катта залида бўлди.

   Мазкур тадбир давомида Туркия Республикасининг Ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоли онлайн алоқага чиқиб, билим даргоҳининг жамоасини табриклаб, лекция ўқиди. Жаноб Мевлют Абай Қунанбайнинг “Билимсиз охират ҳам, бойлик ҳам йўқ” нақлига тўхталиб, буюк донишманднинг билимига алоҳида урғу берди.  Жаҳон даражасидаги масалаларни, хусусан коронавирус шароитидаги долзарб муаммаоларни ҳам тилга олди.

   Онлайн-учрашув охирида вазирнинг елкасига чопон ёпилиб, ҳурмат кўрсатилди. Университет ректори Бўлатбек Абдрасилов бошлаган университет раҳбарияти, ўқитувчи-профессорлар таркиби билан талабалар иштирок этган тадбир ижтимой тармоқларда ҳам бевосита эфирда кўрсатилди.

   Анкара билан Туркистонни боғлаган, масофадан бўлса ҳам маънавий яқинлик ўрнатган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы