ТУРКИСТОНДА 4852 ОИЛАГА 50 МИНГ ТЕНГЕДАН БЕРИЛДИ

359 көрілім

Яқинда Элбоши, партия Раиси Нурсултан Назарбаев «Birgemiz» жамғармаси орқали яна 100 минг оилага молиявий ёрдамлашиш хусусида топширма берган эди. Шунга боғлиқ «Nur Otan» партияси билан минтақа ҳокимликлари «Birgemiz» жамғармаси билан бирлашиб, V транш бўйича 50 минг тенгедан берди.

Туркистон вилояти бўйича Туркистон шаҳрининг 4852 оиласи мазкур ёрдамга эга бўлди.

Улардан кам таъминланган, кўпфарзандли оилалар 2273 бўлса, ёрдамга муҳтож 2404 имконияти чекланган фуқароларга ҳам ёрдам берилди. Шу тарзда ногирон бола кутими билан ўтирган 15 оилага ҳамда УВУ ногиронлари ва уларга тенглаштирилган 160 фуқарога 50 минг тенгедан берилди.

Муҳтож оилалар рўйхати Туркистон шаҳар ҳокимлигининг тегишли бўлими маълумотлар базаси асосида тайёрланди. Шунингдек, партияга келиб тушган илтимослар ҳам эътиборга олинди.

Жами, Туркистон вилояти бўйича «Birgemiz» жамғармаси орқали 38907 оилага 50 минг тенге берилди. Минтақа турғунлари партиянинг ташаббусига юқори баҳо бермоқда.

«Nur Otan» партияси Туркистон вилоят филиалининг матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы