ЭЛ ОЛҚИШИГА САЗОВОР КЎНГИЛЛИЛАР

577 көрілім

Кўнгиллилар жамиятда ясаган яхшиликлари учун иш ҳақи ёки моддий зарурият талаб қилмайдиган, ёрдамлашишни фарз деб санайдиган кишилар. Улар эл олқишини орқалаб, эл эзгулиги йўлида муҳим ишлар бажармоқда. Умуман, кўнгиллилар деган ким. Улар нима билан шуғулланади. Нима учун бундай яхшиликларга камарбаста? Ушбу сон-алвон саволларга жавоб излаб вилоят ёшлар имконияти марказининг раҳбари Амалбек Ўмиртай билан суҳбатлашган эдик.

   – ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан 2020 йил кўнгиллилар йили бўлиб эълон қилингани маълум. Буни ўтган йилги ёшлар йили ворисдошлиги деб қабуллашга бўлади. Шу ўринда вилоят кўламида қандай ишлар бажарил-моқда?

   – Волонтёрликни ривожлантириш мавзуси сўнгги йиллари жаҳоннинг ривожланган элларида жадал ривожланаётган сиёсат. Сабаби, жаҳоннинг ривожланган элларида волонтёрлик маданият аввалдан шаклланган. Жаҳон тажрибасида волонтёрлар орқали элнинг иқтисодиётига ҳам халқнинг ахволига, ижтимоий шароитига, умуман одамлар ҳаёт кечадиган муҳитнинг инфратузилмасига улкан ўзгаришлар киритиш мумкин. Биз офатга қадар йил давомида бажарадиган ишларимиз рўйхатини тузиб қўгандик. Афсуски, анчаси тугалланмай қолди. Карантин тартибига қадар “Асил мура” йўналиши бўйича қатор ишлар бажардик. Умуман миллий даражада Туркистон вилоятида махсус фронт идора очилди. Шу кунгача қатор кўламдор ишлар ўтди. Жумладан кўҳна Ипак йўли шаҳарларига, Ўтирор, Саврон, муҳитларига тозалик ишлари юритилди. Байдибек туманидаги “Оппоқ эшон” масжидида бўёқлаш, оҳаклаш ишлари волонтёрлар билан бирга бажарилди. Саврон шаҳарчасидаги реставрация ишларига, Х.А.Яссавий мақбараси ёнидаги кўҳна ер ости археология манбааларига ҳам ўз ёрдамларини кўрсатди. Яна миллий қадриятларимизни, асбобларимизни, меросларимизни эъзозлаш мақсадида вилоят ёшлар марказиа фронт идорада кичик музей бурчаги очилди.

Туркистонни туризм марказига айлантириш йўналишида “Жаҳонга қучоқ очган Туркистон” номли тизимли волонтёрлик ҳаракатларини ташкил этдик. Келажакда Туркистон улкан туризм марказига айланади. Шу боис, шаҳримизнинг хизмат кўрсатиш марказлари (ошхона, кафе, ресторан, меҳмонхоналар) хорижликларни қабуллашга тайёр бўлиш мақсадида тушунтириш ишлари юритилди. Туркистон шаҳрида 10 қоидани ўйлаб топдик. Жумладан, сайёҳларга доимо табассум билан суҳбатлашиш, чет тилини билмаган шароитда ҳам туристлардан воз кечмаслик, атроф мухитни тоза сақлаш каби туризмни ривожлантиришга йўналтирилган қоидалар бўйича барча хизмат кўрсатган марказларда тушунтириш ишлари юритилди.

   – Жаҳонни қамраб олган ёмон иллат элимизни ҳам айланиб ўтмади. Барча ҳудудлар карантин тартибига кўчди. Сизларда кўнгиллилар карантин пайтида қандай иш юритди?

   – Умуман, 16 туман шаҳримизда 16 ёшлар маркази бор. Карантин тартибига боғлиқ махсус иш режасини туздик. Шу орқали 1700 акция ташкил этилиб, 6 мингдан зиёд волонтёр сафарбар этилди. 17 минг оилага “Nur Otan” партияси билан ҳамкорликда озиқ-овқат саватлари тарқатилди. Халқ кўп тўпланадиган жойларда 30 мингдан зиёд ахборот варақчалари билан ташвиқот ишлари юритилди. Яна вилоят ёшлар имконияти марказининг эр азаматлари фавқулодда вазият бошланган дамда дезинфекция юритиш бўйича машқлардан ўтиб, шаҳардаги стратегик аҳамиятга молик иншоотларни дезинфекциялаш ишларига қатнашди. “Nur Otan” партияси билан ҳамкорликда “Шипа” ҳамда “О Меr” лойиҳаларини қўлга олдик. 500 дан зиёд дори-дармон қутичаси ижтимоий шароити паст кўпфарзандли оилаларга берилди, 50 га яқин нафас олиш аппарати вилоятдаги шифохоналарга улаштирилди. Бу ишлар яна давом этмоқда.

   – Кўнгилли деганимиз ким? Исталган ёш фуқаро волонтёр бўла оладими? Бунинг учун инсонда қандай хосиятлар бўлиши керак?

   – Умуман кўнгилли сўзининг қотиб қолган таърифи йўқ. Бу касб ёки маълум мутахассислик ҳам эмас. Кўнгилли деган фазилат инсоннинг ўзида мавжуд бўлади. Мен кўнгилли бўлгиси келадиган ёшлардан Абай айтган бешта асл хислатни кўргим келади. Яна бешта душмандан олисда бўлиш керак деб ўйлайман. Агар ёшларимиз шундай асл фазилатларга ёндошиб ёмон иллатлардан узоқроқ бўлса жамиятга ва яқинларига жонкуяр фуқаро бўла олади.

   – Вилоят ҳудудида ёшлар учун бажарилаётган ишлар ҳақида тўхталсангиз?

   – Биз рақобатга қобилиятли миллат бўлгимиз келса, тараққиётимиз айниқса ёшлар тараққиёти тўхтамаслиги зарур. Шу мақсадда фавқулодда вазият жорий этилгандан бошлаб инглиз тилини ўргатишни масофадан амалга ошира бошладик. Мактаб ёшидаги ижтимоий ахволи паст 500 болани қобилиятига, ихлосига қараб саралаб олиб бепул ўқитдик. Яна вилоят талабгорларини ЯМТга бепул тайёрладик. Бунинг учун бир қанча таълим марказлари ўз ёрдамларини кўрсатди. Карантин чоғида ёшларнинг бўш вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида, санъат, адабиёт, ёзма йўналишда ижодий илмий иш бўйича бир неча ишлар амалга ошди. Ёшлар маркази ёшларга катта имкониятлар яратиб берди. Ҳали ҳам келажакда эзгу ташаббусларни амалга оширамиз деб ўйлайман.

   – Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

Шинар АДИЛХАН қизи.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы