БАХТ ВА ОМАД – БИРЛИКДА

662 көрілім

Элимиз ўтган асрнинг 40 йилларида ўша даврнинг нотўғри сиёсати таъсирида кўчиб келган турли миллат вакилларига бошпана бўлди. Фақатгина қўриқ ерларни ўзлаштириш чоғида Қозоғистонга КСРИ-нинг республикаларидан 600 мингдан зиёд одам келди. Уларнинг аксарияти муқим яшаб қолди. Маҳаллий аҳоли билан тотувлик шароитида ҳаёт кечиб фаровон умр кечмоқда. Қозоғистонда барча миллат вакилларининг тадбиркорлик билан шгуғулланишига тўлиқ шароит яратилган. Биздан бошқа давлатда айнан биздагидек тадбиркорлик билан шуғулланиб, ўзи танлаган иш билан шуғулланаётган диаспоралар йўқ. Шу боис улар Қозоғистонда фаровон ҳаёт кечмоқда.

   Барча этнос вакилларини тилига, динига қарамасдан бир манфаат доирасида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида сафарбар эта билган қозоқ даласи жаҳон бўшлиғидаги барқарорлик ва бирлик намунасига айланди. Элбошимиз Н.Назарбаев ташаббуси билан қурилган Қозоғистон Халқи Ассамблеяси, жумладан этно маданий бирлашмалар жамиятда муҳим вазифа бажаради. Элимизда барча этнослар маданий мероси, урф одати билан анъаналарини, тилини тўлиқ янгилаш билан ривожлантиришнинг барқарор механизми амалга оширилмоқда. Этно маданий бирлашмалар ўзаро мустаҳкам муносабатда бўлиб, йил сайин миллий маданият кунларини ўтказади. Элимизни макон тутган этнос вакиллари Қозоғистонни муштарак қора чанғароғимиз деб фахрланади. Элимиздаги 130 дан зиёд миллат вакили Қозоғистонни ўз ватани деб билади. Уларнинг барчаси қозоқлар билан аралашиб қариндошдай бўлиб кетган. Турли савиядаги байрамлар билан тадбирларга фаол қатнашади. Бу эса элимиздаги барқарорлик билан бирликнинг ҳақиқий ифодасидир. Яқинда вилоят марказидаги этно маданий бирлашмалар орасида саволнома ўтказган эдик.

   Бирлик, тотувлик, барқарорлик тушунчасини қандай тушунасиз?

   Этно маданий бирлашманинг бажараётган ишларини айтиб берсангиз?

   Жаҳонни саросимага туширган офат бизни ҳам айланиб ўтмади. Карантин тадбирлари барчага қийинчилик туғдирди. Ёрдам сўраганларга бирлашма томонидан кўмак кўрсатилдими?

   Сизнинг раҳбарлигингизда ўтган ёки шоҳиди бўлган миллатлар дўстлигини ифодалайдиган тадбирлар, тантаналарни айтиб берсангиз?

   Усеин МЕДЕДОВ, «Ахиска» турк этно маданий бирлашмаси раиси:

   – Аждодларимиз 1944 йили қозоқ тупроғига кўчиб келган. Ота-боболаримизни қозоқ халқи қучоқ очиб қарши олган. Осон бўлмаган вазиятда бир бурда нонини, уйини, барча зарур нарсаларини таъмин этган. Битта оиладек аҳил яшадик. Қозоқ халқининг кенг феъллиги шарофати билан ота-боболаримиз омон қолган. Отамнинг ва менинг замондошларим аждодларимиз бошидан ўтган қийинчиликларни билиб ўсдик. Баъзан ёдимизга тушганда тепа сочимиз тик туради. У маъшум замонларни ҳеч кимга кўргулик қилмасин. Мен қозоқ, рус, ўзбек, тожик миллати болалари билан бир маҳаллада аҳил иноқ ўсдим. 11 фарзанди бор қозоқ оиласи билан қўшни яшадик. Ўша уйнинг бир туп ўрик дарахти бўларди. Дарахт мевага кирганида кўчадаги ўйин болалари доимо шу уйда жамул-жам бўлардик. Бир туп ўрик дарахтининг меваси 11 фарзанди бор оила билан маҳалладаги барча болаларга етиб ортарди. Бизнинг уйда помидор етиштириларди. Пишганда болалар билан бирга ўтириб ер эдик. Хуллас кимнинг уйида нима бор бўлса баҳам кўриб бирга ўсдик. Маҳалла болалари ўта тотув яшаганмиз. Бизлар сеники-меники деганни билмадик. Собиқ маҳалладошлар ҳали ҳам бир-биримизни йўқлаб турамиз. Кумисбек деган оғайним: «Биз қандай яхши ҳаёт кечдик», деб айтиб ўтиради. Бир-биримизнинг уйимизга келиб меҳмон бўлиб қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз. Синфдошларим билан ҳам борди-келдимиз ўз даражасида. Шу йил мактабни битирганимизга 41 йил тўлди. Алимжан Ахметов, Зайниддин Шоиқов, Дуйсенай Байжанов, Бахтжан Алибаев, Анашбек Пашанов, Малик Налибай исмли йигитлар билан синфдош бўлдим. Бизнинг орамизда «Сен қозоқсан, мен туркман» деган гап бўлмаган. Бизнинг давримиз шундай ўтди. Миллатнинг ёмони бўлмайди. Албатта, беш бармоқ бирдай эмас, деганларидек бир ота-онадан туғилган беш бола бирдай бўлмайди. Ҳар бирининг хулқ атвори турлича бўлади. Тўнғич ўғлимнинг ҳам дўстлари кўп. Мен шу ёшга етгунча бошқа миллат вакиллари билан аразлашиб кўрмаганман, фақат ўзаро ҳурмат иззатдамиз.

   “Сен яхши бўлсанг бошқалар ҳам яхши бўлади” дейди доно халқимиз. Тирлигимиз ҳам ишимиз ҳам ҳаммаси қозоқ халқи билан бирга кечади. Қозоғистон менинг ватаним, менинг ўсиб ўнган заминим. Мен бу заминдан ёмонлик кўрмадим. Қозоқ халқининг тўй-тантаналари бўлганда бир отанинг боласи деб тўрга ўтқазиб, ҳурмат эҳтиром кўрсатганда бошим осмонга етади.

   Бу йил 80 ёшни қаршилаган отам ҳам ошно оғайнилари билан яхши алоқада. Оиламда 4 ўғил-қизим бор. Икки қизимни узатиб, ўғлимни уйлантирдим. 1995 йили туғилган фарзандимнинг исмини Элбошимиз ҳурматига Нурсултан деб қўйганман. Нурсултон ўғлим қозоқ мактабида ўқиди. Туркияда олий билим олиб ўтган йили битириб келди. Тўнғич ўғлим шаҳримиздаги Х.А.Яссавий номидаги ХҚТУ-ни тамомлаган. Мен ҳам хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаман.

   Баҳодир ИРСМЕТОВ, шаҳар ўзбек этно маданий бирлашмаси раиси,  Қозоғистон Халқи Ассамблеясининг аъзоси:

– Бирлик, тотувлик, барқарорлик тушунчаси давлатимизнинг сара сиёсати ва мақсади. Ҳар бир фуқаро шу эзгуликларга муносиб ҳиссасини қўша билиши даркор. Ҳар бир қозоғистонликнинг юрагида сақланган «Бирлиги ярашган мустақил элим бор» деган сўзлар бежиз айтилмаган.

   Ўзбек этно маданий бирлашмаси Элбошимиз Н.Назарбаев раислик қиладиган Қозоғистон Халқи Ассамблеяси таркибида дўстлик, тотувлик, бирликни тарғибот қиладиган тадбирларга ташаббускор бўлмоқда. Шу йил март ойида Мақтаарал туманидаги сув тошқинидан зарар кўрган турғунлар учун махсус «Биз биргамиз» номли акция ташкил этилиб, жами 10 миллион тенгелик кийим-кечак ва зарур маҳсулотлар етказилди. Бундай эзгу ишлар ўта кўп. Элимизда пандемия офатидан зарар кўрмаган оила йўқ ҳисоби. Бизнинг оиламиз ҳам шулар қаторида. Бирлашма томонидан ёрдам сўраган муҳтожларга кўмак доимо кўрсатилади. Кимдир касал қариндошига, кимдир ёнғиндан зарар кўрган яқинига ёрдам сўраб келади. Имкон даражасида ёрдам берамиз. Лекин, март ойидан бошлаб барча тадбиркорлар қатори бизда ҳам иш барқарор юрмаганлигига боғлиқ ахвол илгаргидек эмаслигини тан олишимиз керак.

   Яқинда Чўрноқда бўлган воқеа юрагимизга оғир ботди. Биз қонун устувор жамиятда ҳаёт кечамиз. Одамларнинг муносабати қонун доирасида бўлиши шарт. «Мушт»ни кўтаришдан олдин қалбга малҳам берадиган муомала маданиятига ўрганишимиз, ёшларни шунга ўргатишимиз ўта зарур эканлиги яна бир бор қаттиқ билинди. Шу йўналишда ишлаш жамоат ташкилотлари, оқсоқоллар, бувилар ҳайъати зиёлилар барча жамиятнинг муҳим вазифаси бўлиши керак деб ҳисоблаймиз.

   Жамиятнинг қайси соҳасини олиб қарамайлик биргаликда, ўзаро ишонч ва тотувликда меҳнат қилаётган турли миллат вакилларини кўрамиз. Эл тараққиётидаги ижобий ўзгаришлар, олға ҳаракат, баланд чўққиларга интилиш, миллатлар орасидаги тотувлик, жамоат тотувлигининг намунаси деб биламан.

   Ирина ЧЕГАНОВА, славян этно маданий бирлашмаси раисининг ўринбосари:

   – Мен учун бирлик, тинчлик ва барқарорлик деган тушунча ўзаро ҳамкорлик, ёрдам, жамиятда яшайдиган этнослар ўртасидаги дўстлик, ватанимиз тараққиётига бўлган улкан ихлос демакдир.

   Бирлашманинг асосий мақсади миллатларнинг этник хусусияти, маданияти, славянларнинг тилини сақлаш, Қозоғистон Республикаси халқининг орасидаги тотувлик билан бирликни мустаҳкамлаш. Шунингдек, бошқа этно маданий бирлашмалар билан яқин алоқадамиз. Турли тадбирлар билан мусобақаларга иштирок этиб, республика танловларига қатнашамиз. Карантин чоғида ҳам биз интернет орқали ишладик. Барча тадбирларга фаол иштирок этамиз. 10 августда ўтган Абай Қунанбаев кунига бағишланган байрамга ихлос ила тайёрландик. Улуғ Абайнинг «Кўзимнинг қароси» қўшиғини ижро этдик. Элимизда кечган пандемия офатига биз ҳам лоқайд бўлмадик. Оиламиз ва яқинларимиз учун хавотирландик. Бундай вазиятда одамларнинг психологик ва эмоционал қўллов кўриши ўта муҳим. Албатта, биз ўз тарафимиздан одамларга эътибор қаратилди. Бемор кишиларга ёрдамимизни кўрсатдик. Биз этносга бўлинмай халқимиз учун хавотир чекдик. Мамлакатимиздаги барча оилаларга бу офат зарарини етказди. Афсуски, кўплаган дўстларимиз, ҳамкасбларимиз ва қўшниларимиз ҳаётдан кўз юмди. Биз уларнинг яқинларига таъзия билдирамиз. Қайғу бизларни янада яқинлаштирди. Барчангизга саломатлик, сабр-тоқат ва бу офатдан тезроқ халос бўлиш насиб этсин. Қозоғистондаги миллатлар дўстлигини кўриб юракдан ҳис этамиз. Кўнгли даладек бепоён қозоқ халқи барча миллат вакилларини ўзининг қадрдонларидек кўради. Шу боис этнослар бирлиги билан дўстлигига беҳад хурсандмиз. Қозоқ тилини билиш дўстлик калти тотувликнинг асоси деб биламан. Давлат тили бизнинг муштарак қуролимиз, муносабат тилига айланди. Дўстларим турли миллат вакиллари бўлса ҳам бир-бирига ғамхўр ва тилакдош. Тилимиз бошқа бўлса ҳам тилагимиз бир, юзимиз бошқа бўлса ҳам юрагимиз бир.

   Элбоши Н.Назарбаев: «Қийинчиликни енгадиган битта куч мавжуд у бирлик», эндиликда ерингни ҳимоя қилиш учун бирлик нечоғли зарур бўлса мустақиллик мевасини бугунги эришган зафарларимизни сақлаб қолишимиз зарур. Мустақилликнинг илк йилларида ўзга элларда қон тўкишлар билан жанжаллар бўлаётганда тотувлик ва бирлик орқасида ёш мамлакатимизни тузиб ўтиш даврининг қийин чоғидан талофатсиз ўтдик. Қозоғистоннинг келажаги фақат халқ тотувлигида деб йўналиш кўрсатди. Элимизнинг баракаси, гуллаб ўсиши шу бирлик билан бевосита боғлиқ. Бирлик, тотувлик битта оила эмас туташ элга давлатга ҳам бевосита алоқадор.

   Лаззат САРИБАЕВА.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы