БУЮК ШОИРНИНГ ИЖОДИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ

742 көрілім

Бугун республикамизнинг барча минтақаларида шоир Абай Қунанбайулининг 175 йиллиги нишонланмоқда. Туркистон шаҳрида ҳам буюк оқиннинг номини улуғлашга бағишланган тадбир ўтди. Хусусан, шаҳар ҳокимлигида ўтган онлайн конференция миллат фахри ижодини тарғиб қилишга бағишланди.

“Абай: “Ұлттық болмыстық үлгісі” мавзусида ўтган анжуманда шаҳар ҳокими Рашид Аюпов табрик нутқини етказди. Жаҳон адабиётининг йирик намоёндоси Абайнинг ижодлари ҳаётчан, мангу яшайдиганлигига тўхталди.

“Ҳаётда ўчмас из қолдирган буюк шахс – қозоқнинг улуғ шоири Абайнинг 175 йиллик таваллуди муборак бўлсин! Унинг ҳалолликка бошлайдиган мўл меросини тарғиб қилиш орқали миллий қадриятларимизни таниймиз. Шу боис шоирни фахр тутишимиз лозим”,-деди Рашид Абадули.

“Zoom” платформаси орқали алоқа боғлаган устозлар ва туркистонлик ёшлар – шоирнинг қора сўзларини ёдга айтиб, ижодларини намунали ёд олишди. Иштирокчилар фаоллиги эътиборга олинди. Деярли барчасига махсус тайёрланган совғалар топширилди. Мукофотга сазовор бўлганлар орасида “Абай ва табиат” номли мўйқалам усталари танловининг ғолиблари ҳам бор.

Нуртас КЕНЕСБЕКОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы