42500 ТЕНГЕ ЯНА ТЎЛАНАДИ

569 көрілім

Июль ойига тайинланган 42500 тенге бунгача тасдиқланган фавқулодда шароит вақтидаги қоидалар бўйича тўланади. Бу сафар тўлов бир ойга тасдиқланган. Жума куни илтимоснома бериш порталлари очилиб, душанбадан бошлаб тўлов олиб бориш режалаштирилмоқда. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов карантин вақтида бериладиган 42500 тенгега ариза қайси кундан бошлаб қабулланадиганлигини ҳамда қайси кундан бошлаб тўлов бошланиши мумкин эканлигини айтди.

   “Карантинга алоқадор чекловлар сабабли даромадидан, маошидан айрилган фуқароларга энг қуйи маош миқдорида бир марталик кўмак бериш тўғрисида қарор қабулланди. Унинг миқдори – 42500 тенге”,-деди Б.Нуримбетов брифингда.

   Шунингдек, Б.Нуримбетов бошқа ҳам саволларга жавоб берди. “Халқ томонидан тушаётган саволларга қисқача жавоб берайин. Тўлов бу сафар кимларга тўланади? Бу сафар 42500 тенге фавқулодда шароит вақтидаги қоидага мос тўланади. Яъни, ишлаб юриб даромадидан айрилган фуқароларга тўланади.

   Иккинчи савол – қачон тўланади? Бу галги тўлов юритишнинг оператори сифатида яна давлат ижтимоий суғурта жамғармаси белгиланди. Ўтган сафар бу жамғарманинг молиявий шароити ҳақида айтганмиз. Маблағ масаласи қийин. Лекин, бугун қарор қабулланди. Миллий банк Ҳукумат билан биргаликда бир ҳафта давомида Жамғарманинг молиявий шароитини ҳал этиш керак. Унгача биз илтимоснома қабуллайдиган порталларни тайёрлаймиз. Жума куни барча портал ишлашга тайёр бўлиши керак. Шу кундан бошлаб илтимоснома қабулланади. 20 июлдан бошлаб тўловларни ўтказа бошлаймиз. Ҳозирча, электрон ҳукуматга, 42500 сайтига кириб овора бўлманг. Порталларни биз жума кунгача тайёрлашга ҳаракат қиламиз, тўлов 20 июлдан бошланади”,-деди Б.Нуримбетов.

   Бир галги тўловни тайинлашга фуқаролар қуйидаги пунктлар орқали иштирок эта олади:

   – маоши тўланмайдиган дам олишга юбориладиган ходимлари бўлган иш берувчиларга;

   – хусусий тадбиркорлар ҳамда ўзини-ўзи иш билан таъминлайдиганлар;

   – карантин чораларини кучайтиришга боғлиқ хизмати чекланган фуқаролар – ўзлари учун.

   Янги қоидаларга биноан 42500  тенге сўраган ишчиларнинг маълум бир муддатга ижтимоий патталар ва шартли нафақа ҳақи патталарини тўлов талаб этилмайди. Биржан Нуримбетов яна норасмий равишда ўзини-ўзи иш билан таъминлаган фуқаролар учун бир сафарги тўловга мурожаат этиш учун такроран ЯОТ (БЖТ) тўловнинг зарурияти йўқ эканлигини ҳам айтди.

   Тўловга мурожаат этиш учун қуйидаги тизимлар орқали илтимоснома бериш мумкин:

   – 42500. enbek.kz порталида;

   – egov порталида;

   – расмий Telegram ботлари орқали.

   Қозоғистонда илк фавқулодда вазият эълон қилинганда 42500 тенге олишга 8 миллионга яқин илтимоснома тушган. 4,6 млн одамга ижтимоий тўлов тайинланган эди.

Ақберен АМАНГЕЛДИ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы