ТУРКИСТОН – ТУРИЗМНИНГ АСОСИЙ МАРКАЗИГА АЙЛАНАДИ

760 көрілім

Туризм соҳаси – Қозоғистон Республикаси иқтисодиётидаги суръатли ривожланиб келаётган соҳалардан бири. Туркистон шаҳридаги туризмни ривожлантириш – давлат сиёсатининг асосий йўналишидир. Туризмнинг ривожланиши орқали мамлакатимизнинг иқтисодий шароитини яхшилаб, бир қатор ижтимоий масалаларни ҳал этишга бўладиганлиги ҳам маълум. Туркистонда туризмнинг ривожланишига барча зарур маданий, тарихий, географик шароитлар етарли. Биз бугун Туркистонда туризмни ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишлар ҳақида Туркистон шаҳридаги “Туристик хизмат кўрсатиш маркази” ДКИ директори Ерасил Тўлебаев билан суҳбатлашган эдик.

   – Туркистон шаҳрига вилоят маркази мақомини бериш туризмни ривожлантиришга қанчалик муҳим аҳамият касб этди?

   – Элбошимиз Н.Назарбаевнинг 19 июнь 2018 йилги №702 Фармони билан вилоят маркази асрлар давомида Қозоқ хонлигининг ҳамда барча туркий оламининг сиёсий ҳамда маънавий маркази бўлган Туркистон шаҳрига кўчирилди. Табаррук шаҳарнинг янги мақомга эга бўлиши ҳақидаги тарихий қарорни туби бир туркий халқларининг эътиборини жалб этгани ҳам яширин эмас. Тарихий қарорлар қабулланиб, йирик анжуманлар ўтган шажарали шаҳар энди Қозоғистоннинг туризмини янги даражага кўтаришга мўл имкониятлар берди.Чунки, вилоятнинг келажакдаги асосий ривожланиш йўналиши ушбу соҳа билан бевосита боғлиқдир.

   – Вилоятимиздаги тарихий обидалар туризмнинг тараққиётига қанчалик ҳисса қўшади?

   – Туркистон вилояти туризмнинг юртимизда тутадиган ўрни алоҳида. Вилоят бўйича кўҳна шаҳарчалар ва авлиёли жойлар, тарихий-маданий масканлар етарли. Тарихий ва қадриқиммат қадамжоларга саёҳат қилишга Туркистон шаҳрида қадим замон маданиятининг кўриниши сифатида жаҳонга таниқли машҳур тош ёдгорликларини, Буюк Ипак йўли бўйидаги савдо-сотиқ ва ҳунармандларнинг маркази Ўтирор шаҳарчасини, кўҳна Сайрамнинг ёдгорликларини, Хўжа Аҳмад Яссавий ва Арслонбоб кошонасини томоша қилишга бўлади. Туркистон шаҳридаги йирик ижтимоий лойиҳаларнинг асосий қисми туристик соҳани ривожлантиришга бевосита боғлиқ.

   Элбошимиз Нурсултан Назарбаев: “Эндиги асосий мақсад – Туркистон шаҳрини Марказий Осиёдаги жуда муҳим маданий, маънавий-илмий ҳамда савдо-иқтисодий марказ сифатида янада ободонлаштириш бўлиб ҳисобланади”, – деб таъкидлаб ўтган эди. Мана шуни ёдда тутган ҳолда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев билан шаҳар ҳокими Рашид Аюпов Туркистон шаҳрида ҳам туризм соҳасини ривожлантиришнинг иш-режасини қайта кўриб чиқиб, янги ривожлантириш концепциясининг амалга ошириш ишларини олиб бормоқда.

   – Туркистонда туризмни ривожлантириш Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси билан бевосита боғлиқ десак асло янглишмаган бўламиз. Бугунда мақбара атрофида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтсангиз?

   – Туркистонда ўтган доимий туризм ҳамда муқаддас меросни ривожлантириш бўйича Халқаро конференцияда ҳорижий меҳмонлар ўртаасрлик меъморчилик санъатининг ноёб ёдгорлиги, жами мусулмонларнинг зиёрат этадиган табаррук зиёратгоҳга айланган Яссавий мақбарасига жаҳоннинг турли бурчакларидан сайёҳлар ва зиёрат этувчиларнинг кўплаб келаётганига гувоҳ бўлганларини етказган эди. Ҳўжа Аҳмад Яссавий мақбарасига зиёрат этувчилар учун яшил ҳудуд амалга оширилмоқда. Турли мевали дарахтлар ўсадиган ботаника боғи билан бирга кигиз уй, мақбара ҳудудида кўчманчилар урф-одатидан алоҳида дарак берадиган, ўртаасрлик турмушдан алоҳида кўриниш акс этадиган этноовул солинади. Шу тарзда, Буюк Ипак йўли давридаги аслига келтирилиб, мақбарадан 700 метр узоқликда турган Култўбе шаҳарчаси очиқ осмон остидаги музейга айланади. Мақбаранинг мемориал ҳамда аллея ҳудудида Аблайхон, Жўлбарисхон, Қасимхон, Жанибек ботир, Қазибек бийнинг ва бошқа дафн этилган жойлари баланд қўрчалган. Кошона ва Жети ата дарвозаси орасидаги тарихий кўлнинг ўринлари қайта аслига келтирилиб, тарихий масжидга олиб борадиган йўл, қудуқ ва Яссавийнинг сўнгги 20 йил ҳаётини ўтказган Хилватга олиб борадиган ўртаасрлик рабатлари ва Марказий кўчалари қайта ишланмоқда. Мақбаранинг 88,7 га ташкил этадиган ҳимоя ҳудудида маънавий туризм Маркази бунёд этилмоқда. Бу ердан шу ҳудудда жойлашган барча тарихий жойларни томоша қилиш мумкин. Ободонлаштириш майдонининг умумий ҳудуди 100 гектар. Халқаро тажрибанинг энг илғор намуналари эътиборга олиниб, “Ҳазрати Султон” мақбарасининг имкониятлари кенгайтирилмоқда. Ушбу ижобий лойиҳа яқин кунларда амалга ошса, туристлар учун мақбаранинг қиёфасини кўз-кўз этиши аниқ. “Ҳазрати Султон” қўриқ музейининг иши республика миқёсида тасдиқланган. Шу боисдан тарихий меросни келгуси авлодга қолдириш, тарғиб қилиш ва сақлаш эътибордан четда қолмайди.

   – Туризмни ривожлантиришга алоқадор нақд бажарилаётган ишларни тилга олсангиз?

   – Туркистон шаҳрида туристларга мажмуавий хизмат кўрсатиш мақсадида туристларга хизмат кўрсатиш маркази “Визит Центр” очилди. Марказда мултимедиа, этнография зали ҳамда “Қозоқ хонлиги” зали, кутубхона совғалар дўконлари, қаҳвахона, шарқ боғи, ҳунармандлар марказлари жойлаштирилган. Туристларнинг шаҳар ичкарисида кўҳна масканларга қулай ташиш учун марказнинг 10 электр кўликлари хизмат бажаради. Узоқ ва яқин хорижий туристларга уч тилда хизмат кўрсатадиган аудиогит ускуналари бор. Туризмни ривожлантириш стратегияси доирасида марказ шаҳарнинг барча кўркам ва ҳашаматли жойларига мақбул ягона нуқтасига айланиши, шунингдек туристларга мўлжалланган барча ахборот ва сервисларни тавсия этиш маркази бўлиши режалаштирилмоқда.

   – Карантин вақтидаги туризмни ривожлантириш қай даражада?

   – Ҳа, дунёдаги мураккаб ахвол Туркистоннинг туризмига анча салбий таъсирини текказгани айни ҳақиқат. Коронавирус иллатининг умуман туризм соҳасига салбий таъсири зўр бўладиганлигини тилга олиш жоиз. Чеклов чора-тадбирларининг жорий этилишига боғлиқ жорий йили кўчма туризм соҳасидаги зарар 70-80 фоизга етиши мумкин деган тахмин бор. Бинобарин Туркистонда қурилиш ишлари бир дам тўхтагани йўқ, ишлар режага мос олиб борилмоқда. Келажакка ишонч билан қарайдиган халқмиз. Эндиликда эл бўлиб ушбу иллатга қарши курашиб, фаровон ва осуда ҳаётимиз ҳали олдинда деб ишонч билдирайлик. Умуман, Туркистон шаҳрига ўтган йили 1137917 турист келган бўлса, 2025 йилга келиб туристлар сонини 5 миллионга етказиш кўзланган.

   – Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

Райимжон АЛИБОЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы