ИШЧИ ГУРУҲИ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТЕКШИРДИ

504 көрілім

Туркистон шаҳар ҳокимлигининг ташкилотчилигида қурилган ишчи гуруҳ аъзолари элимизда ўрин олган иллатга боғлиқ шаҳардаги бир неча ижтимоий иншоотларга рейд тадбирларини олиб борди. Давлат раҳбарининг Фармони билан 2020 йилнинг 5 июлидан бошлаб элимизда карантин чоралари жорий этилгани барчага маълум. Шу муносабат билан, ишчи гуруҳ таркибида Туркистон шаҳар товарлар билан кўрсатиладиган хизматларнинг сифати билан хавфсизлигини назорат қилиш бошқарма раҳбарининг ўринбосари Г.Абишева, шаҳар тадбиркорликни қўллаш ва туризм бўлимининг сектор мудири Ж.Жумабекова ва тегишли соҳа мутахассислари билан маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

   –    Туркистон шаҳридаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Бизлар иш боришини шаҳардаги аҳоли кўп тўпланадиган ўринларга текшириш ишларини олиб бормоқдамиз. Жумладан, халққа хизмат кўрсатадиган бир неча муассасаларни назорат қиламиз. Туркистон вилоятининг бош санитария шифокорининг қарорига биноан, карантин муддатида тасдиқланган талабларни бажариш ва тушунтириш ишларини олиб бориш бўлиб ҳисобланади. Жамоат жойларда 3 одамдан ортиқ тўпланишга бўлмайди. Бундан ташқари, ижтимоий иншоотларда белгиланган масофани сақлаш зарурлиги огоҳлантирилмоқда. Рейд давомида баъзи бир халққа хизмат кўрсатадиган идоралар томонидан мазкур талаблар сақланмаяпти,-дейди. Туркистон шаҳар маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Г.Абишева.

   Рейд давомида ишчи гуруҳи аъзолари шаҳардаги “Каспий банк”, “Халқ банк”, “Олтин булоқ” бозори ва почталарни шифохоналарни текширди. Натижада карантин талабларини сақламаган идора раҳбарларига огоҳлантириш берилди. Бундан ташқари, ишчи гуруҳи аъзолари шаҳардаги жамоат кўликлардаги белгиланган талабларни текшириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Тадбир давомида жамоат кўликларда аҳолининг масофани сақлаш, ниқоб тақиш, ҳайдовчиларга кўликларни мунтазам равишда дезинфекциялаш зарурлиги айтилди. Келажакда иш-чи гуруҳи томонидан текшириш чо-ралари мунтазам назорат қилинади.

Қуаниш ТАСИБАЕВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы