ЙИРИК ҚОРАМОЛЛАР НАЗР ҚУРБОНЛИГИ УЧУН СЎЙИЛМОҚДА

561 көрілім

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Назр қилиш, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бугунгидек ёмон иллат элимизни қамраб олаётган замонда халқнинг барчасини хавотирда десак бўлади.

   Мана шундай хавфни қайтариш мақсадида Қозоғистон Мусулмонлари Диний Бошқармаси томонидан СOVID-19 иллатига алоқадор мурожаат этган эди. Унда, жаноза намози, Худойи ош беришдаги талаблар ҳақида бир неча маълумотлар тушунтирилган. Масалан, жанозага умумий сони 30 кишидан ортиқ тўпланмаслик, жаноза намозини 5 дақиқадан оширмаслик, санитария талабларни сақлаш, Худойи ошларни ўтказмаслик ёки оила аъзолари, яқин қариндошлари билан учрашмаслик сингари қоидалар тасдиқланган. Шу кунлари диний ходимлар юқорида мазкур қоидаларни ёдда тутиб иш олиб бормоқда.

   Аллоҳ розилиги учун сўйилган қурбонлик охиратда ўтиши жуда қийин “Сирот” кўпригида соҳиби учун қурол сифатида кўмакка келади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу ҳақда бундай деган: “Молнинг энг яхшисини қурбонлик сифатида танланг. Чунки, у “Сирот” кўпригида сизга кўлик бўлади”. Аммо, назр қурбонлиги ва Қурбон ҳайитда сўйиладиган қурбонликни чалкаштирмаслик керак. Иккаласи алоҳида қурбонлик бўлиб ҳисобланади. Назрга сўйилган молни тўлиқ тарқатиб юборса, қурбонликка чалинган молни 3 қисмдан бўлиб, ўзига, қариндош-уруғларига, фақир мискинларга тақсимлаб берса бўлади.  Умуман, назр садақаси ва назр қурбонлиги маълум бир нарсага ният этганда амалга оширилади. Ният этилса бажарилиши – вожиб бўлади. Бугунда шаҳримизда қурбонликка мол сўйиб тарқатаётган кишилар кўпчиликни ташкил этади. Масалан, туя, қўчқор, йирик қора молларни атаб, элимизга келган иллатдан барчамизни сақласин деган эзгу амаллар бажарилмоқда.

Жусипбек ҚАСИМБЕКОВ,
Туркистон шаҳрининг бош имоми.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы